XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 19 Декабрь 2014

Парижда доира садолари янгради

Яқинда Париж шаҳрида “Салом, истеъдодлар!” лойиҳаси доирасида ўтказилган ёш мусиқачилар халқаро танловида Боғдод туманидаги 23-умумтаълим мактаби ўқувчиси Беҳзоджон Саминжонов ҳам муносиб қатнашди.

Мазкур нуфузли тадбирга 80 дан зиёд мамлакатдан 200 нафардан ортиқ ёш мусиқа ихлосмандлари ташриф буюрди. Беҳзод улар олдида доирада “Шодиёна” ва “Олтин қўл” куйларини маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Ҳайъат аъзолари томонидан Беҳзоджонга учинчи ўрин берилди.
— Юртимизда иқтидор эгаларига яратиб берилаётган имкониятлар туфайли мен сингари тенгдошларим дунё саҳналарига чиқмоқда, — дейди Беҳзоджон. — Бунгача мен пойтахтимизда ўтказилган “Она-юрт оҳанглари” танловида ғолиб бўлиб, Парижда ташкил этиладиган мусиқа фестивалига йўлланмани қўлга киритган эдим. Совриндорлар сафида бўлиш ўз маҳоратимни оширишга, юртимиз санъатини дунё миқёсида янада кенг ёйишга бўлган интилишларимни рағбатлантиради.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган