Аския ЮНЕСКО рўйхатида
  • 02 Декабрь 2014

Аския ЮНЕСКО рўйхатида

Шу йил 27 ноябрь куни ЮНЕСКО Бош қароргоҳида ўтказилган Номоддий маданий мерос қўмитасининг 9-сессиясида аския инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ушбу ташкилотнинг Репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу халқимиз бой маданияти ва санъатининг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофи бўлди.

Шу пайтга қадар Шашмақом, Катта ашула, Бойсун маданий мероси ва Наврўз инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатидан жой олган эди.
Аския фақат халқимизгагина хослиги билан ажралиб туради. Бу санъат ижрочидан юксак маданият, ҳозиржавоблик ва зукколикни талаб этади, одамларга хуш кайфият улашади. Аския тўй-йиғинларда, чойхоналарда, сайилларда икки томоннинг ҳозиржавоблик ва сўзамоллик беллашуви сифатида шаклланган ҳамда санъат даражасига кўтарилган. Тарихий манбаларда келтирилишича, аския
XV-XVI асрларда пайдо бўлиб, ўттиздан ортиқ шакллари мавжуд. Эътиборлиси, уларнинг ҳар бири умумий талабларга бўйсуниши билан бир қаторда, ўзининг мустақил хусусиятларига эга бўлиши лозим.
Аскиянинг инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилиши нодир мерос ворислари бўлган юртдошларимизга ғурур-ифтихор бағишлайди.

 

Аброр МЕЛИБОЕВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn