XS.UZ
Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон
  • 26 Ноябрь 2014

«Ўзбекистонлик опера ижрочиларининг иқтидорига ҳавасимиз келди»

Пойтахтимизда “Competizione dell‘Opera” опера ижрочиларининг ўн тўртинчи халқаро опера танлови давом этмоқда.

Мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётган мазкур нуфузли танловда жаҳоннинг кўплаб давлатларидан 30 ёшгача бўлган 60 нафар ёш опера ижрочиcи қатнашаяпти. Дастлаб улар пойтахтимиздаги мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида бўлиб, у ерда ёшларнинг пухта билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари билан танишдилар. Опера санъатининг машҳур вакиллари, мутахассисларининг илмий ва ижодий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
“Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтаётган ярим финал босқичида эса қатор давлатлар вакиллари ўз ижро услуби ҳамда маҳоратини намойиш қилаяпти. Уларнинг аксарияти юртимиз ёшлари бўлиб, бетакрор овози ва оҳанги билан йиғилганларда, айниқса, нуфузли ҳайъат аъзоларида катта таассурот уйғотмоқда.
— 2013 йили Австриянинг Линц шаҳрида ўтказилган “Competizione dell‘Opera” халқаро танловида Ўзбекистон вакили Рамиз Усмоновнинг чиқиши мени ҳайратга солган эди, — деди ҳайъат аъзоси, чехиялик опера хонандаси Катерина Беранова. — Ўшандаёқ ишонганман, Ўзбекистон — юксак иқтидорлар юрти. Мазкур танлов эса яна кўплаб ноёб истеъдод соҳибларини кашф қилаяпти.
Айниқса, Ўзбекистон давлат консерваториясининг талабалари, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг хонанда ҳамда стажёрлари ижролари таҳсинга лойиқ. Ўйлайманки, буларнинг барчаси юртингизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида опера санъати юксак даражада ривожланаётгани ва бу борада улкан ижобий ишлар амалга оширилаётганини кўрсатади.
— “Competizione dell‘Opera” танловида иштирок этаётганимдан бахтиёрман, — дейди Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси Антонина Нестерова. — Очиғи, мазкур халқаро танлов менга улкан масъулият ва илҳом бағишлаяпти.
Санъат байрами давом этмоқда.

Сўз — халқаро танлов иштирокчиларига

Маурицио ЧАМПИ,
“Competizione dell‘Opera” халқаро танлови ҳайъат аъзоси, Санта Чечелия консерваторияси профессори, дирижёр, композитор (Италия):
— Биз Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри билан узоқ йиллардан буён ҳамкорлик қиламиз. Шу маънода айтганда, Ўзбекистонда опера санъатини янада ривожлантириш учун барча шарт-шароит мужассам. Ёшларингиз иқтидорли, уларнинг ижро маҳорати эса юксак.
Фестивалда кўплаб мамлакатлардан вакиллар қатнашаяпти. Мен бошқа халқаро танловларда ҳам ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этганман. Ўзбекистонга келиб англадимки, халқингиз санъат ва маданиятни алоҳида қадрлар экан. Мана шу жиҳат ҳам ўзбек ва итальян халқларининг ўзаро дўстлиги, муштараклигидан далолат беради.

Алина МИХАЙЛИК,
солист (Россия):
— Ўзбекистонда биринчи бор бўлишим. Тошкентнинг гўзал жамоли мени лол қолдирди. Жуда чиройли шаҳар экан. Кенг ва равон йўллар, кўркам бинолар кишида ҳавас уйғотади.
Халқаро танлов доирасида мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида бўлдик. Ва комил ишонч ҳосил қилдикки, ёшларингиз замонавий билим ва кўникмаларни энг муҳташам ўқув биноларида олишаяпти. Шунинг учун бўлса керак, улар юксак иқтидор ҳамда дунёқарашга эга.

Павел ПЕТРОВ,
солист (Беларусь Республикаси):
— Бир нечта халқаро фестивалларда қатнашганман. Аммо Тошкент фестивалида бир оз ҳаяжонланаяпман. Сабаби иштирокчиларнинг барчаси — беқиёс истеъдод соҳиблари. Айниқса, ўзбек ёшларининг юксак иқтидорига ҳавас қилдик.
Шунингдек, Тошкентнинг сўлим жойлари, миллий ва замонавий руҳда бунёд этилган бинолар менда катта таассурот қолдирди.

Анна ДИМИТРИУ,
солист (Молдова):
— Жаҳоннинг ўнлаб мамлакатларидан иқтидорли санъаткорлар қатнашаётган бундай улкан анжуманни ўтказиш учун айнан Ўзбекистон танлангани бежиз эмас. Чунки юртингизда маданият ва санъатга давлат миқёсида алоҳида эътибор қаратилади, соҳа ходимларининг эркин ва фаол ижод қилиши учун барча шарт-шароиту имкониятлар яратилган. Қолаверса, Президент Ислом Каримов томонидан санъаткорларнинг ижодий фаолияти рағбатлантирилаётгани ва кенг қўллаб-қувватланаётгани ҳам таҳсинга лойиқ. Бундай улкан эътибор ва ғамхўрликни ҳар қайси давлатда ҳам кўриш қийин.
Пойтахтингизни кезиб, шунга иқрор бўлдимки, Тошкент, чиндан ҳам, Шарқнинг олтин дарвозаси экан. Бундан бир йил муқаддам шаҳрингиз дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири, дея эътироф этилганини интернет орқали ўқиган эдим. Менинг назаримда, Тошкент шаҳри дунёнинг энг гўзал шаҳридир.

«Халқ сўзи» мухбири
Дилмурод СОДИҚОВ ёзиб олди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган