Замонавий пианиночиликнинг ноёб иқтидор соҳиби
  • 10 Февраль 2018

Замонавий пианиночиликнинг ноёб иқтидор соҳиби

Ўзбекистонлик 27 ёшли истеъдодли пианиночи Беҳзод Абдураимов Москва филармонияси абонементидаги Чайковский концерт залида машҳур композиторлар Рихард Вагнер, Ференц Лист ва Сергей Прокофьеф асарларидан ташкил топган яккахон дастурини мухлислар эътиборига ҳавола этди.

 “Российская Газета” нашрининг хабар беришича, ҳамюртимиз Вагнернинг “Тристан ва Изольда” операсидан “Изольданинг ўлими” парчасини, Листнинг си-минор сонатаси, Прокофьефнинг “Ромео ва Жульетта” балет мусиқасидан намуналарни маҳорат билан чалиб берди. Театрлаштирилган саҳна кўринишлари пианиночи ижросининг сержило бўёқларига уйғунлашиб кетди. Асл классика дурдоналари мухлисларию мутахассисларининг олқишлари сазовор бўлди. 

Нашрда қайд этилишича, ўз навбатида, санъаткор театр унсурларини ҳаддан зиёд ошириб юбормади, ўз имкониятларидан ортиқ чалишга уринмади, аммо композитор мантиғига қатъий риоя қилди. Унинг бу иқтидори замонавий пианиночиликда ноёб ҳисобланади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn