Алишер Навоий ғазалларини ифодали ўқиганлар метро учун бепул жетон ва совғага эга бўлишди
Алишер Навоий ғазалларини ифодали ўқиганлар метро учун бепул жетон ва совғага эга бўлишди Бахтиёр Акромов/"Халқ сўзи" олган сурат.
  • 08 Февраль 2018

Алишер Навоий ғазалларини ифодали ўқиганлар метро учун бепул жетон ва совғага эга бўлишди

Республика болалар кутубхонаси вакиллари Тошкент метрополитени ходимлари ва Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари билан ҳамкорликда пойтахт метроси йўловчиларига Алишер Навоий шеъриятидан намуналар ўқиб беришни сўраб мурожаат қилди.

Энг ифодали ва таъсирли мутолаа қилиб берган ҳамюртларимизга метрода бепул ҳаракатланиш имконияти берилди. Айни чоғда уларга эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Анъанага кўра, кутубхонанинг ўзида Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган адабий кеча ҳам ўтказилди. Унда пойтахтимиздаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази тарбияланувчилари иштирок этди. Шеърлар ўқилди, шоир асарларидан саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Ёш авлод вакиллари халқ оғзаки ижоди қўшиқларини ижро этиб бердилар. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn