Ҳам санъатни тарғиб этади, ҳам касб ўргатади
Ҳам санъатни тарғиб этади, ҳам касб ўргатади Мирзачўл тумани хокимияти
  • 20 Январь 2018

Ҳам санъатни тарғиб этади, ҳам касб ўргатади

Мирзачўл тумани аҳлининг энди ўз “Маданият маскани” бор.

— Бу манзил атрофини боғ-роғларга айлантирдик, — дейди “Янги дала” фуқаролар йиғини раиси Илҳом Ўрозов. —  Янги марказ 4000 нафарга яқин кишиларни санъат ва -маданиятга яқинлаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, бу ерда халқ ижодиёти, миллий ҳамда жаҳон санъати дурдоналари ўргатилиши баробарида, наққошлик, дурадгорлик, кулоллик каби ҳунармандлик бўлимлари ҳам фаолият юритади.

Умумий қиймати 1 миллиард 610 миллион сўмга тенг мазкур иншоот “Мамажоновлар” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилди.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn