Ўзбек атласи ва адраси инсоният номоддий маданий мероси деб тан олинди
  • 10 Декабрь 2017

Ўзбек атласи ва адраси инсоният номоддий маданий мероси деб тан олинди

Ўзбек ипак матолари — атлас ва адрас тўқиш технологияси ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар бўлими хабар бермоқда.

Ушбу қарор Номоддий маданий меросни сақлаш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг Жанубий Кореяда бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган.

Фарғона водийсидаги Марғилон шаҳри атлас ва адрасчиликнинг тарихий маркази ҳисобланади. Бу қадимий анъанани давом эттириш ва асраб қолиш мақсадида 2007 йилда Марғилонда ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилган.

Марказ атлас ва адрас тўқиш ҳунарини асраш, ривожлантириш ва оммалаштириш билан шуғулланади. Марказ ходимлари бу қадимий ҳунар билан танишишни истаганлар учун машғулотлар, кўргазма ва ярмаркалар ўтказишади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Сабот Қадим юртга қайтган наволар »