Ўзбек адиби халқаро танлов ғолиби. Энди унинг асари инглиз тилига таржима қилинади
  • 27 Ноябрь 2017

Ўзбек адиби халқаро танлов ғолиби. Энди унинг асари инглиз тилига таржима қилинади

Истеъдодли ўзбек адиби Исажон Султон “Open Eurasia — 2017” халқаро танлови ғолибларидан бирига айланди. Ёзувчининг “Ҳазрати Хизр изидан” номли асари “Кичик проза” йўналиши бўйича мукофотга лойиқ кўрилди.

Бу ҳақда яқинда Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтган “Open Eurasian Literature Festival & Book Forum” фестивалининг тантанали очилиш маросимида эълон қилинди.

Айтиш жоизки, Лондондаги “Eurasian Creative Guild” нотижорат ташкилоти ҳамда “Hertfordshire Press” нашриёт уйи мазкур нуфузли тадбирнинг ташкилотчилари ҳисобланади. Жорий йилда олтинчи бор ўтказилган танловда дунёнинг 37 мамлакатидан 1100 дан зиёд ижодкорлар қатнашди.

Анжуман мутасаддилари “Open Eurasia — 2017” мукофоти ўлароқ, “Кичик проза” йўналиши ғолибларининг асарларини инглиз тилига нашр этишга қарор қилишди.

Шойим БЎТАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn