Ранг-баранг услублар ва замонавий дизайн
  • 15 Ноябрь 2017

Ранг-баранг услублар ва замонавий дизайн

“Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси ташаббуси билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси кўмагида ташкил этилган “Тошкент мода ҳафталиги — 2017” тадбирлари бошланди.

Унинг очилиш маросими Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтди.

19 ноябрга қадар давом этадиган ҳафталик давомида иштирокчилар бир-биридан қизиқарли, бетакрор анжуманларга гувоҳ бўлишади. Жумладан, ёш дизайнерлар танлови, маҳаллий ва хорижлик дизайнерларнинг муаллифлик намойишлари, маҳорат дарслари, шунингдек, миллий матолар ҳамда амалий санъат намуналари кўргазмаси ўтказилади.

— Мазкур ҳафталик Ўзбекистон мода индустриясида энг муҳим воқеалардан биридир, — дейди “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси раиси Холида Комилова. — Бу орқали ёш дизайнерларнинг ижодий салоҳиятини ошириш, янги номларни кашф этиш асосий мақсадимиздир.

Шунингдек, санъат форуми доирасида “Италия модаси куни” ўтказилади. Унда Антонио Гримальди, Фульвио Лупариа каби машҳур дизайнерларнинг коллекциялари ҳам тақдим қилинади.

Тадбирларда Франция, Жанубий Корея, Россия ва Қирғизистон сингари давлатлардан мода саноати вакиллари иштирок этмоқда.

Мавжуда ХОЛМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn