Тасвирий тарғибот: таъсирчан, оддий ва самимий
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 11 Ноябрь 2017

Тасвирий тарғибот: таъсирчан, оддий ва самимий

 

Шаҳарлар марказлари, хиёбонлар, кўчалар, одамлар гавжум жойларда тасвирий тарғибот воситаларига, албатта, кўзингиз тушган. Ўзбекистонимиз забт этаётган улкан марралар, замонамиз қаҳрамонларининг қиёфаси, улкан иншоот ва кўркам бинолар тасвирлари, уларда битилган ҳикматли сўзлар, жўшқин шиорлар буюк юрт фарзанди эканлигимиздан қалбимизда фахр-ифтихор туйғуларини тўлқинлантиради, ҳаяжонга солади.

Айтиш жоизки, буларнинг барчаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси фаолиятининг инъикоси, узоқ йиллар давомида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг яққол ифодасидир. Мухбиримиз шулар хусусида мазкур уюшма раиси Исфандиёр ЛАТИПОВ билан суҳбатлашди.

— Нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган бешта давлатдан бири сифатида эътироф этилгани ҳар биримизга чексиз ғурур бағишлайди, — дейди И. Латипов. — Истиқлолнинг илк йиллариданоқ мутлақо янги, юқори технологияли саноат тармоқларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилиши натижасида нефть-кимё, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги ҳамда темир йўл машинасозлиги, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик, замонавий қурилиш материаллари саноати тараққиёт йўлига чиқди. Шу ҳақда сўз борганда, Устюрт ва Шўртан газ-кимё мажмуалари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Қўнғирот сода заводи, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Андижон, Самарқанд, Тошкент ҳамда Хоразм вилоятларидаги автомобилсозлик заводлари бор салоҳияти билан кўз олдимизда гавдаланади. Қамчиқ довонидан ўтган, ноёб тоғ туннелини ўз ичига олган Ангрен — Поп темир йўл тармоғи, Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон темир йўли, пойтахтимиздан Самарқанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларига қатнаётган юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ҳамда бошқа эътиборга молик муваффақиятлар юртимизнинг шахдам одимлари сифатида ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўчмас из қолдираётгани айни ҳақиқат. Табиийки, замон билан ҳамнафас, вақт билан ҳамқадам иш юритаётган “Тасвирий ойина” уюшмаси шу жараёнларни бутун моҳияти билан, таъсирчан шаклларда кўрсатишга интилиб келмоқда.

Шу билан бирга, тематик баннер, плакат ва буклетлар тайёрлаш баробарида, таклиф ҳамда тавсиялар китобини нашр этиб, жойларга етказиб бераётганимизни алоҳида қайд этмоқчиман. Зеро, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан давлатимиз раҳбарининг ислоҳотлар ҳақидаги ибратли фикрлари, мақоллар ҳамда ҳикматли сўзлар йўл бўйларидаги махсус мосламалар, бинолар пештоқлари, бозорлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, таълим муассасалари, маънавият ва маърифат хоналари ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда ўрнатилган тасвирий воситаларда фойдаланилмоқда. Жорий йилда “Тавсиялар” қўлланмасини 40 минг нусхада нашрдан чиқариб, ҳудудларга тарқатдик.

— Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган ҳужжатлар асосида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётида янгича ёндашув, беқиёс ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айтинг-чи, бу жараёнлар тасвирий тарғиботда қай даражада намоён бўлаяпти?

— Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ютуқларга маҳлиё бўлиб қолмасдан янги марраларга интилишимиз айни заруратдир. Фаолиятимизга танқидий қараб, олдимизда турган энг устувор вазифаларни бажаришга киришганмиз. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг асосий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, “Эл фаровонлигини янада юксалтириш”, деган олижаноб ғояни ҳар бир юртдошимиз қалбига сингдириш чораларини кўраяпмиз. Давлат дастури доирасида мамлакатимизда эришилаётган улкан натижаларни замонамиз қаҳрамонлари тимсоли орқали тарғиб қилиш ишлари изчил -давом эттирилмоқда.

— Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизни бешта устувор йўналиш бўйича жадал ривожлантиришга қаратилган дастуриламал ҳужжат ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ижодий уюшма томонидан қандай амалий ишлар олиб борилаяпти?

— Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезони. Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ушбу ҳаётий ғоя асосида одамлар билан очиқ ҳамда юзма-юз мулоқот ташкил қилинмоқда, аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар жойларнинг ўзида бартараф этилаяпти. Албатта, бунда Президентимизнинг виртуал қабулхонаси ҳамда жойлардаги Халқ қабулхоналари томонидан олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамиятга эга.

Ҳаракатлар стратегияси, айтиш жоизки, фаолиятимизнинг асосий дастуриламалидир. Таъбир жоиз бўлса, ушбу тарихий жараёнларни тасвирий воситаларда акс эттириб бораяпмиз. Жумладан, тасвир ва шиорларимизга кенг ҳамда оммабоп мазмундаги эзгуликка ундовчи руҳ сингдирилмоқда. Расмларда фидокорона меҳнати, ҳалоллиги, ватанпарварлиги, изланувчанлиги ҳамда ташаббускорлиги билан ёшларга ўрнак бўлаётган, давлатимиз унвонлари, орден ва медаллари билан мукофотланган замондошларимизнинг сиймосини шарқона тасвирларда ифодалашга астойдил интилаяпмиз.

Умуман, Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналиши билан боғлиқ плакат ҳамда буклетлар тезкор ва ранг-баранг шаклларда тайёрланаяпти. Бундай тарғибот ҳаммага бирдек тушунарли бўлиб, улар ҳар куни миллионлаб одамларга эзгу ғоя ва теран фикр улашади.

Бугунги тезкор давр талабидан келиб чиқиб, қарийб етти ярим мингтага яқин замонавий тарғибот воситалари — билбордлар, нурли-чироқли қурилмалар, сити-формат шаклидаги тарғибот воситаларидан самарали фойдаланаяпмиз. Мазкур тарғибот воситалари 24 соат мобайнида ишлаши билан эътиборга молик.

— Давлат рамзлари ва Ватан тимсоллари ҳар биримиз учун муқаддас ҳисобланади. Буни аҳоли, хусусан, ёшларимиз онгига чуқур сингдириш йўлидаги ишлар ҳақида ҳам тўхталсангиз.

— Байроқ, герб, мадҳия Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети рамзларидир. Уларни ардоқлаш, ёшларимизни давлат рамзларига чексиз ҳурмат руҳида камол топтиришга ҳисса қўшиш — доимий эътиборимизда. Шу мақсадда плакат ҳамда буклетлар тайёрланиб, аҳолига етказилди. Масалан, “Муқаддас Ватан тимсоллари ва Давлат рамзлари” туркум плакатларимиз корхона ҳамда ташкилотлар ва хонадонларни безаб турибди.

Ватанимиз тимсоллари акс этган плакатлар нашр этилиб, корхона, ташкилот ҳамда муассасаларга тарқатилди ва кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Биз учун қадрли бўлган бу тимсолларни кенг тарғиб қилишда мунтазам ўтказилаётган кўрик-танловларнинг аҳамиятини ҳам таъкидлаш зарур. Масалан, истиқлол йилларида “Конституция — бахтимиз пойдевори” кўрик-танлови жорий этилди. Асосий Қонунимиз мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига чуқур сингдириш орқали уларнинг ҳуқуқий билимини янада оширишга хизмат қилиб келаётган мазкур танловда ҳар йили 4 миллион нафарга яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этмоқда.

— Бугун инсоният бемисл тараққиётга эришиб, оламшумул ютуқларни қўлга киритаяпти. Шунга қарамай, глобал миқёсда турли хавф-хатарлар ҳамон долзарб бўлиб турибди. Дунёда гиёҳвандлик, одам савдоси, терроризм каби иллатлар авж олмоқда. Бу таҳдидлардан фуқароларни огоҳ этишда уюшма қай даражада ўз вазифасини уддалаяпти?

— Дарҳақиқат, бу инсониятни жиддий ташвишга солмоқда. Ўз навбатида, уюшма томонидан фуқароларни огоҳликка чорловчи, оқни қорадан ажратишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилаётир. Жумладан, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси кўмагида “Ҳушёр бўлинг, азиз одамлар!” номли плакатлар тўплами тайёрланди. Мўмай пул топиш илинжида хорижга бориб, алданиб қолиш оқибатлари чуқур очиб берилган ушбу плакатлар метро вагонлари, бекатлар, марказий кўчаларга ўрнатилди. Шу мавзудаги буклетларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳамда темир йўл чипталарига қўшиб тарқатиш амалиёти йўлга қўйилди. Айни чоғда одам савдосидан огоҳ этувчи тарқатма материаллар чегара ўтиш масканлари, аэропорт, темир йўл вокзалларида хорижга чиқиш истагидаги фуқароларга тақдим қилинаяпти.

Ҳамкор ташкилотлар кўмагида диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш қиёфасини фош этишга йўналтирилган фотокўргазма фаолияти янада кучайтирилди. Кўргазма учун юзлаб эскизлар тақдим қилинган бўлиб, улардан 50 таси танлаб олинди. Бу кўчма фотокўргазма Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ҳам юқори савияда ўтказилмоқда.

— Ватанпарварлик, ҳалолликка ундайдиган, юрт, халқ ва ёшлар тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтирадиган таъсирчан, оддий, самимий тасвирий тарғибот воситалари кўпаяётгани барчамизни қувонтиради. Лекин тижорий мақсадларда кўчалар, биноларнинг махсус жойларида ўрнатилган реклама баннерлари, паннолар ҳамда бошқа воситалардаги бир-бирига уланмаган сўзлар, устига-устак, имловий хатолар учраб турадики, уларни кўриб кўнглингиз хира тортади. Айтингчи, бу масалага ойдинлик -киритиш вақти келмадимикин?

— Бу ҳол, чиндан ҳам, юртдошларимизни кўпдан буён ўйлантириб келади. Турли учрашувларда оддий одамлар рекламалар имловий ва мантиқий хатолар билан ёзилаётганига ҳақли равишда эътироз билдиришаяпти. Бу нуқсонларни чуқур ўрганиб, тегишли хулосалар чиқариш зарурати бор. Шу ўринда айтмоқчиманки, бизга реклама матнларини тил қоидаларига риоя қилган ҳолда, аниқ ва муфассал кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш вазифаси юклатилса, бу йўналишда бутун масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз учун имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз, тажрибамиз ҳам етарли, деб ҳисоблайман. Уюшма ташкил этилган пайтда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда бўлгани сингари Тошкент шаҳар бўлими ҳам иш бошлаган эди. Афсуски, -кейинчалик нима бўлди-ю, у тугатилди.

Бугунги кунда республикамиздаги 70 та туман ва шаҳарда бўлимларимиз бор, холос. Агар қолган туман ҳамда шаҳарларда ҳам бўлимлар очилса, тасвирий тарғибот қамрови янада кенгайган бўларди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ

суҳбатлашди.