Ҳам ибрат, ҳам ҳавас
XS.UZ
Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин
  • 05 Ноябрь 2017

Ҳам ибрат, ҳам ҳавас

Халқимизнинг оташқалб фарзанди Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига бағишлаб Чирчиқ шаҳрида ўтказилган адабий-бадиий кеча барчада катта таассурот қолдирди. Маърифий тадбир иштирокчилари Шароф Рашидовнинг серқирра фаолияти билан яқиндан танишдилар. Энг оғир дамларда мамлакатимизни бошқариб, юртимиз тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлдилар.

Адибнинг ҳаёти ва ижоди, ёзган асарлари тарихига оид ёдномалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Ана шундай хотиралардан бирида, турмуш ўртоғи Хурсаной аядан дугоналари: “Туғилган кунингиз қачон?” деб сўрашганда, ая: “Улар билан ўтказган ҳар куним менинг таваллуд айёмимдир”, деб жавоб бергани кўпчиликда ибратли ўй-кечинмаларни уйғотди.

Айтиш жоизки, улуғ зотнинг “Дугоналар, бормисиз, омонмисиз, Жам бўлишиб, очилиб гулзормисиз?” мисраларига басталанган қўшиқ ҳанузгача халқимиз томонидан севиб куйланади.

— У кишининг оналари тенгдош аёлларга ва сингилларга дугоналар, деб мурожаат қилар эканлар, — дейди Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси Мафтуна Қурбонова. — Оила қўрғонидаги ўзаро муносабатлар ҳам самимияти билан ҳайратга солади. Ана шундан руҳланган устоз юртимизнинг барча аёллари бир-бирларига дугонадай меҳрибон, ҳамдард ва ҳамнафас бўлишларини истаб, ушбу ашъорни битган бўлсалар, ажаб эмас.

Тадбирда Шароф Рашидовнинг азиз номи Ватанимиз тарихидан муносиб ўрин эгаллаганлиги, авлодлар томонидан ҳурмат ва ғурур билан ёдга олинаётгани таъкидлаб ўтилди.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР