«Икки дил достони»
  • 03 Ноябрь 2017

«Икки дил достони»

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Шароф Рашидов қаламига мансуб “Икки дил достони” асари асосида саҳналаштирилган балет тақдимоти бўлиб ўтди. 

Президентимизнинг жорий йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори доирасида уюштирилган ушбу тадбирда Шароф Рашидов хотирасини адабийлаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. 

Шароф Рашидов нафақат давлат арбоби, балки  Ватанга муҳаббат, эл-юртга садоқат ғоялари тараннум этилган асарлар яратган улуғ ижодкор сифатида ҳам одамлар қалбидан жой олган. Жумладан, “Икки дил достони” унинг энг сара ижод намуналаридан бири бўлиб, кўп тилларга ўгирилган. 

Асарни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, балетмейстер Шавкат -Турсунов саҳналаштирган. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Фазлиддин -Ёқубжонов дирижёрлик қилмоқда. Асосий ролларни Нодира Ҳамроева, Дониёр -Хасманов, Улуғбек Олимов, Ольга Собирова, Замир Фазлутов ижро этган.

Давронбек ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn