Санъат  байрамига тараддуд
  • 01 Ноябрь 2017

Санъат  байрамига тараддуд

 

Жорий йилнинг 6 — 11 ноябрь кунлари пойтахтимизда I Тошкент халқаро амалий санъат фестивали бўлиб ўтади.

Олти кун давомида Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар зали, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Тошкент Фотосуратлар уйи, Халқаро маданият карвонсаройи санъат ихлосмандларини ўз бағрига чорлайди. Ушбу мажмуаларда фестиваль қатнашчиларининг ранг-баранг ва қатор мавзуларни қамраб олган амалий ҳамда декоратив санъат асарлари, мамлакатимиздаги кулоллик, мискарлик, ганчкорлик мактаблари намуналари, каштачилик буюмлари, тўқимачилик маҳсулотлари, ёғоч ўймакорлиги ва заргарлик буюмлари ихлосмандлар ҳукмига ҳавола этилади. 

Ҳафталикнинг ҳар бир куни ўзига хос тарзда режалаштирилган бўлиб, амалий санъатимизнинг йирик намояндалари, миниатюрачи рассомлар ҳамда хорижлик мутахассислар иштирокида “Маҳорат сабоқлари”, давра суҳбатлари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ташкиллаштирилиши кўзда тутилган. Фестиваль доирасида ўзбекистонлик ва хорижлик дизайнерлар томонидан яратилган миллий ҳамда замонавий либослар намойиш қилинади. 

Гулнора ИШМУРАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Қалб гавҳари «Икки дил достони» »