Маданий меросимиз жаҳон нигоҳида
  • 27 Октябрь 2017

Маданий меросимиз жаҳон нигоҳида

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Ўзбек маданий мероси жаҳон нигоҳида” мавзуида фестиваль бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур анжуман устаю ҳунармандлар, санъатшунослар, фольклоршунос олимларни бир жойга жамлади.

Фестивалда уста ва ҳунармандлар, жумладан, ёғоч ўймакори Жавоҳир Рашидов, миллий либослар устаси, бойсунлик -Хадича Раҳимбердиева, қўғирчоқ устаси Мансур Қурёзов ҳамда бошқалар ижодига оид кўргазма ташкил этилди.

Тадбирда миллий ҳунармандчиликнинг долзарб масалалари, Наврўз байрами, Бойсун маданий мероси, “Шашмақом”нинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, аския санъати каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Аброр МЕЛИБОЕВ. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn