Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди
  • 21 Октябрь 2017

Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди

 Мамлакатимиз бой тарихга эга. Буни ноёб топилмалар орқали аниқланган маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Олтинкўл туманининг Сув юлдуз маҳалласидаги хонадонлардан бирининг ер остидан топилган тангалар юртимиз тарихини янада мукаммал ўрганишда асқатади.

— ХVI-XVII асрларга тааллуқли ушбу мис тангаларга араб ёзувлари зарб этилган, — дейди археолог Бахтиёржон Абдуллаев. — Улар Бухоро, Самарқанд ва Тошкент зарбхоналарида ишланган. Тангалардаги ёзувлар, тасвирлар ҳамда тамғалар шайбонийлар ва аштархонийлар даврига оид маълумотларга ойдинлик киритишда қўл келаяпти.

Мутахассислар мазкур топилма орқали ўтмиш тангалари каталогини яратишга киришганлар.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn