Пойтахтимизда россия киноси кунлари бошланди
  • 18 Октябрь 2017

Пойтахтимизда россия киноси кунлари бошланди

Унинг очилиш маросими Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда киноижодкорлар, санъатшунослар, ёшлар, Россия кино санъати вакиллари қатнашди.
Кино мухлислари Россия киноижодкорлари томонидан суратга олинган турли жанрдаги ўнга яқин фильмларни ҳафта давомида томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Бинобарин, тадбирдан кўзланган мақсад ҳамкорлик муносабатларини янада кучайтириш, ижодкорларнинг ўзаро фикр ҳамда тажриба алмашиши учун қулай шароит яратишдан иборатдир.
Россия киноси кунлари “Қути” фильми намойиши билан бошланди. Шунингдек, “Катта қишлоқ алангаси”, “Лиризмлар”, “Топилма”, “Тэли ва Толи”, “Ягона” каби киноасарлар ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Ҳафталик доирасида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, талабалар учун маҳорат сабоқлари ўтказилиши режалаштирилган.

М. ХОЛМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn