Фарғона: нодир мерос, бетакрор анъаналар
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 15 Октябрь 2017

Фарғона: нодир мерос, бетакрор анъаналар

Ҳозирги кунда Фарғона вилоятида 1552 нафар ҳунарманд 32 та йўналишда фаолият олиб бормоқда. Марғилон шаҳрида матолар билан ишлаш, Қўқонда кандакорлик, пичоқчилик, Риштон туманида кулоллик ва чиннисозлик ривожланган.

— Асл истеъдод, албатта, қадр топади, — дейди Ўзбекистон Республикаси халқ устаси Муҳаммадали Юнусов. — Қўқонлик ёғоч ўймакор устаси Абдуғани Абдуллаев “Ўзбекистон Қаҳрамони” деган шарафли унвонга сазовор бўлди. Устознинг нақшинкор устунларини нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам яхши билишади. Жумладан, Германиянинг Ганновер шаҳрида салобат тўкиб турган “Ўзбекистон” чойхонасининг ўн иккита устуни ҳамда маҳобатли эшикларини ҳам Абдуғани ака тайёрлаб берган. -Риштонлик машҳур мусаввирлар — сопол идишларга суратлар чизишнинг ҳадисини олган Тоҳиржон Ҳайдаров “Дўстлик” ордени ва Баҳодир Исо “Шуҳрат” медалига лойиқ -топилди.

Марғилон азал-азалдан ипакчилар, ҳунармандлар юрти сифатида таърифланади. Шаҳар мамлакатимизнинг қадимги тарихи, халқимизнинг ўзига хос ҳамда такрорланмас маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирган. Айни пайтда бу ерда 9 та сайёҳлик объекти, 3 та меҳмонхона ишлаб турибди. Бир нечта қадимий ҳунармандчилик мактаблари, айниқса, ипакчилик мактаби сақланиб қолган. Бугунги кунда Марғилонда мингдан ортиқ хонадон соҳиблари ҳунармандчилик билан машғул. “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлганлар эса 375 нафарни ташкил қилади.

Ҳудудда ҳунармандчиликнинг 17 та тури билан шуғулланувчи қўлигул усталар фаолият кўрсатмоқда. 

2016 йилда улар томонидан 3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, -шунинг 40 фоизи миллий матолар ҳиссасига тўғри келган эди. “Ўзбекипаксаноат” ҳамда “Ҳунарманд” уюшмалари ҳамкорлигида экспортга мўлжалланган “Silk Ikat Аnd Carpet” МЧЖ ташкил этилиб, ипак гилам ва атлас-адрас тайёрлаш йўлга қўйилди.

Айни пайтда ҳунармандчиликни янада ривожлантиришга оид режа-тадбирлар белгилаб олинган. Бунда Риштон туманида каолин етказиб бериш бўйича “Ангрен-каолин” корхонасининг пунктини очиш, туман марказида “Кулоллик” комплексини ишга тушириш кўзда тутилган. Қўқон шаҳридаги “Жоме” тарихий ёдгорлик  мажмуасида “Ҳунармандчилик” ҳамда туризм марказини ташкил қилиб, кандакорлик, ёғоч ўймакорлиги, кулоллик, пичоқчилик каби ўнга яқин устахоналарни очиш режалаштирилган. Шаҳардаги Фурқат боғи ҳудудида эса кичик ҳунармандлар шаҳарчаси қад ростлайди. Буларнинг барчаси Фарғонага ташриф буюрадиган сайёҳларнинг туристик йўналиши рўйхатига киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Фарғона вилоятининг Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ҳунармандчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Марғилон шаҳрида атлас, адрас тўқимачилиги, читгарлик, ёғоч ўймакорлиги, косиблик ҳамда ипакдан гилам тўқиш ишларига эътибор янада кучайтирилди. Қўқонда ёғоч ўймакорлиги, пичоқчилик, заргарлик, кандакорлик ва темирчиликни, Риштон туманида кулоллик, чинни маҳсулотлари ҳамда мусаввирликни оммалаштириш ва сайёҳларни жалб этишга қаратилган тадбирлар, аниқ мақсад ҳамда вазифалар белгиланди.

Чора-тадбирлар дастурига биноан, 2017 — 2019 йиллар давомида амалга ошириладиган 40 дан зиёд лойиҳалар, 10 та меҳмонхона қурилишига 26 миллиард 910 миллион сўмлик маблағ йўналтирилади. Унга кўра, Марғилон шаҳрининг Хиёбон кўчасида “Карвонсарой-ҳунармандлар маркази”, Қўқон “Жоме” тарихий ёдгорлик мажмуасида “Қўқон адабий-бадиий, маънавий-маърифий муҳити маркази”, “Фарғона--Марғилон мақом маркази” ташкил этилади.

— Ҳар йили вилоятимизга 15 минг нафардан зиёд сайёҳлар келади. Миллий ҳунармандчилигимиз, анъаналаримиз юксалиши туристлар оқимининг икки баробар ошишини таъминлайди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Музаффар Темиров. — Соҳани ривожлантириш учун, аввало, ҳунармандлар тўғрисидаги маълумотларни, устахоналар ва савдо дўконлари жойлашуви, маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш бўйича тайёрланган реклама роликларини веб-сайтларга жойлаштириш, маҳсулотларни электрон савдо орқали сотиш, экспортга йўналтириш учун имкониятлар яратадиган махсус интернет портални ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратилди. Фарғона турмуш тарзи, қадриятлари, табиатини ўзида ифодалаган ташкилотимизнинг миллий бренди яратилди.

Қарор доирасида ҳунармандлар имкониятларидан унумли фойдаланиш, шогирдлар етиштиришга эътиборини кучайтириш, ёшларнинг ҳунар ўрганишлари, “Устоз — шогирд” анъаналарини такомиллаштириш тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Ноёб ҳунармандчилик турларини қайта тиклаш мақсадида касб-ҳунар коллежларида мис ҳамда ёғоч ўймакорлиги, мато ва гилам тўқиш бўйича ўқув йўналишлари очилиши, Марғилон ҳамда Қўқон шаҳарларида имконияти чекланган ёшлар ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳунармандчилик бўйича ўқув-амалий маҳорат дарслари ташкил этилиши янги-янги имкониятларни вужудга келтиради.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup