XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 12 Октябрь 2017

Мамлакатимизда Тожикистон маданияти кунлари

Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ибодулло Машрабов раҳбарлигида бир гуруҳ санъат ва маданият намояндалари мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди.

— Ушбу маданият кунларидан кўзланган асосий мақсад икки халқ ўртасидаги адабий, мусиқий, маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат, — дейди И. Машрабов. — Бу анжуманга мамлакатингизда катта қизиқиш билдирилиб, барча шарт-шароит яратиб берилганидан беҳад мамнунмиз. 

Икки қардош халқнинг муштарак томонлари кўп. Бу маданият кунларининг дастлабки тадбири — Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтган “Замонавий Тожикистон” деб номланган фотокўргазма ва тожик халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари намойишида ҳам ўз ифодасини топди. 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Тожикистон маданияти кунлари очилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда сўзга чиққанлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари барча соҳада ривожланиб бораётганини таъкидлашди.

Адабий-мусиқий тадбирда томошабинлар тожикистонлик қардошларимизнинг бой мусиқий мероси намуналаридан баҳраманд бўлди. Тожик миллий куй-қўшиқлари ташриф буюрганларга хушкайфият бағишлади.

Маданият кунлари доирасида меҳмонлар пойтахтимиздаги диққатга сазовор масканларда ҳам бўлиб, истиқлол йилларида юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишмоқдалар.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган