Мамлакатимизда Тожикистон маданияти кунлари бошланди
  • 11 Октябрь 2017

Мамлакатимизда Тожикистон маданияти кунлари бошланди

Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ибодулло Машрабов раҳбарлигида бир гуруҳ санъат ва маданият намояндалари мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди.

— Ушбу маданият кунларидан кўзланган асосий мақсад, икки халқ ўртасидаги адабий, мусиқий, маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишдан иборат, — дейди И. Машрабов. — Бу анжуман мамлакатларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Икки қардош халқнинг ўхшаш томонлари кўп. Бу маданият кунларининг дастлабки тадбири — Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтган “Замонавий Тожикистон” деб номланган фотокўргазма ва тожик халқ ҳунармандчилик маҳсулотлари намойишида ҳам ўз ифодасини топди.

Маданият кунлари тадбирлари ҳақида газетамизда батафсил ўқийсиз.

Омонулла ФАЙЗИЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn