Оролбўйида кино фестивали
  • 10 Октябрь 2017

Оролбўйида кино фестивали

Нукусда Европа киноси фестивали бўлиб ўтди. Уч кун давом этган мазкур тадбир Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда “Қорақалпоқкино” агентлиги ҳамкорлигида уюштирилди.

Фестиваль доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Европа Иттифоқи ва мамлакатимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, ушбу маданият ҳамда санъат байрами бунинг ёрқин намунаси эканлиги алоҳида таъкидланди.

— Фестивалда Буюк Британия, Германия, Швейцария, Финляндия, Франция элчихоналари ва нуфузли ташкилотлар томонидан тақдим этилган, халқаро танловларда совриндор бўлган олтита бадиий, ҳужжатли ҳамда мультипликацион фильмлар намойиш қилинди, — дейди “Қорақалпоқкино” агентлиги директори Б. Низаматдинов. — Уларнинг барчаси томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Ҳ. УСМОНОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn