XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 22 Сентябрь 2017

Маърифат чароғбони

Шокир муаллимнинг меҳнат дафтарчасида фақат битта ёзув мавжуд. Яъни 1969 йилда Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги 1-умумтаълим мактабига тарих фани ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинганлиги тўғрисида. Негаки, у бутун меҳнат фаолиятини ушбу таълим маскани билан боғлаган. Бу даргоҳга меҳри бўлакча.

Мана, ўқув йилининг биринчи дарс соати бошланиши олдидан устоз яна ҳаяжонда... Бутун фаолияти давомида ўтказган дарс машғулотлари давомийлигини ҳисобласа, 50 минг дақиқадан ошиб кетади. Муаллимга дарс мавзуларидан тортиб, тарихий саналаргача ёд бўлиб кетган. Шунга қарамай, ҳар гал машғулотга пухта тайёргарлик кўради. Ўқувчиларни Ватанимиз тарихи саҳифалари билан ошно этиш баробарида, дунёда рўй бераётган воқеликлардан ҳам хабардор қилади. Бу — унинг учун олтин қоида.

— Шаҳарчамизда Шокир муаллим сабоғини олмаган инсонни кам учратасиз, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Боғот тумани бўлинмаси раиси Эркин Рўзматов. — У киши масъулиятни чуқур ҳис этади. Дарсни узундан-узоқ зерикарли маъруза билан эмас, балки ҳаётий мисоллар, тарихий воқеалар асосида қизиқарли қилиб ўтадилар. Шунинг учун ҳам ёшлар устоз сабоғини зўр иштиёқ билан тинглайди. Ушбу мактабнинг республикада энг номдор таълим масканларидан бирига айланишида Шокир аканинг хизматлари беқиёс.

Салкам ярим аср бир даргоҳда меҳнат қилгани боис таълим маскани унга ўз уйидек қадрдон бўлиб қолган. Айни пайтда 1167 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган мазкур илм маскани 2013 йилда мукаммал таъмирдан чиқарилди. Яратилган ша-роитлар ҳавас қилса арзигулик. Бу ерда “Устоз — шогирд” анъаналари пухта йўлга қўйилган. Бир пайтлар ушбу мактабда таҳсил олган, эндиликда устози билан ёнма-ён туриб меҳнат қилаётган Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Малоҳат Рўзматова, “Шуҳрат” медали соҳиби Худоёр Машарипов каби фидойи ўқитувчилар сафи кенгайиб бормоқда.

— Юрт корига ярайдиган баркамол авлодни тарбиялаш биз, соҳа ходимларининг устувор мақсадимиздир, — дейди Шокир Раззоқов. — Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таълим тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, соҳага қаратилаётган эътибор биз, педагогларни ниҳоятда тўлқинлантириб, кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшмоқда.

Қалб қўри, кўз нурини ёш авлод камолоти йўлида бахшида этган муаллимнинг ҳаётида бу йил яна бир унутилмас воқеа юз берди. Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида давлатимиз раҳбарининг Фармонига мувофиқ, юртимиз тараққиёти, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Шокир Раззоқов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди. Устоз аввалроқ I даражали “Соғлом авлод учун” ордени, мамлакатимиз мустақиллигининг 20 ва 25 йиллиги муносабати билан таъсис этилган эсдалик нишонлари ҳамда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган.

“Хушхабарнинг қаноти бор”, деганларидек, бу янгилик бир зумда ёйилди. Ҳатто ундан ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган шогирдлар олис ҳудудлардан туриб устозни табриклаш учун қўнғироқ қилдилар. Бир гуруҳи эса даста-даста гуллар билан қадрдон муаллимларини қутлаш учун жонажон мактаблари томон ошиқдилар. Бундай меҳр, эътибор ҳар қандай инсонни руҳлантиради, касбига бўлган муҳаббатини орттириб, янги марралар сари чорлайди.

Одилбек ОДАМБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « «Соҳибқирон маънавияти» Эзгулик зиёси »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган