Китобга меҳр болаликдан бошланади
  • 15 Сентябрь 2017

Китобга меҳр болаликдан бошланади

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, барча вилоят марказларида “Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги!” шиори остида “Болалар китоби” учинчи республика фестивали бошланди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими ҳамда Маданият вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа -ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган тадбир доирасида болалар ўртасида “Энг фаол ёш китобхон”, “Ёш китобсевар”, “Китобхон оила” каби мавзуларда интеллектуал ўйин ва викториналар, “Мен севган китоблар” мавзуида ижтимоий сўровнома ўтказилаяпти.

“Болалар китоби” учинчи республика фестивали 16 сентябргача давом этади.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn