Тарихимизга мос замонавий инфратузилма
XS.UZ
Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз
  • 11 Сентябрь 2017

Тарихимизга мос замонавий инфратузилма

сайёҳлик имкониятларидан самарали фойдаланишнинг етакчи омилидир

Президентимиз Навоий вилоятига ташрифи чоғида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига тўхталаркан, унинг сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, мазкур тармоқ инфратузилмасини халқаро андозаларга мослаштириш борасида бир қатор кўрсатмалар берган эди. 

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Навоий вилояти ҳам бетакрор осориатиқа ва тарихий обидаларга бой ҳудудлардан ҳисобланади.

Масалан, биргина Сармишсой дарасини олайлик. Ушбу манзил қоятошларидаги суратлар, яъни петроглифлар минг-минг йиллик тарихга эга бўлиб, бундай қолдиқлар Ер юзининг саноқли манзилларидагина сақланиб қолган. Унга яқин жойлашган Учтут чақмоқтош шахталари эса сайёрамизда кончиликнинг ибтидоси ҳисобланиши билан янада жозибали.

Шунингдек, ХI асрда бунёд этилган Работи Малик, Сардоба, Деҳгароний зиёратгоҳи, Мир Саид Баҳром мақбараси, ХVI аср тарихий обидаси — Қосим Шайх мажмуаси, Нурота чашмасидаги ноёб меъморий обидалар, Мингбулоқдаги тош ўрмон, Зарафшон шаҳри ва Сентоб қишлоғи яқинидан топилган петроглифлар сайёҳларда ҳамиша катта қизиқиш уйғотган. Бундан ташқари, тўрт фаслни ўзида жамлаган сўлим масканлар, бепоён Қизилқум кенгликлари экологик сайёҳликни йўлга қўйишнинг бетакрор манбаларидир. Мамлакатимиз бундай бебаҳо тарихий бойликлари билан инсоният тамаддуни бешикларидан бири эканлигини дунё ўлкашунос тарихчилари ҳам қайд этишмоқда.

Сўнгги йилларда соҳага қаратилаётган эътибор туфайли вилоятда бир қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ҳудуддаги меҳмонхоналар сони 27 тага, уларнинг қабул қувватлари 

1360 ўринга етказилиб, хизмат кўрсатиш сифати ошганлиги натижасида сайёҳлар оқими ҳам муттасил кўпаймоқда. Чунончи, 2015 йилда вилоятга 7150 нафар сайёҳ ташриф буюрган бўлса, ўтган йили уларнинг сони 11,5 фоиз ортди. Жорий йилнинг етти ойида эса туристлар оқими 2016 йилнинг шу давридагига нисбатан уч баравар ошди. Бу халқаро андозаларга мос хизмат кўрсатиш сифати яхшиланаётганидан далолат беради.

— Вилоятимизда хусусий секторнинг меҳмонхона хизматига қизиқиши тобора ортиб бормоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилоятидаги ваколатли вакили Фарҳод Эрназаров. — Натижада тадбиркорлик субъектлари томонидан Кармана туманида 25 ўринли “Hostel Karmana”, 15 ўринли “Само юлдузи” ҳамда Конимех туманининг Айдаркўл табиий сув ҳавзаси бўйида “Golden Safari” МЧЖ томонидан 60 ўринли ўтов лагери қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга, мазкур ҳудуддаги яна битта 80 ўринли ўтов лагери қайта таъмирланиб, 120 ўринлига айлантирилди.

Сентоб қишлоғидаги барча қулайликка эга “Сентобистон”, “Сентоб Шаҳи Мустафо”, “Сентоб Таги Жар” меҳмонхоналари ҳам сайёҳларга маъқул бўлаётир. Буни улар бу масканларга кўпроқ ташриф буюраётганидан билиш мумкин.

Давлатимиз раҳбари кўрсатмалари асосида Навбаҳор туманидаги Сармишсой дарасида хорижий сайёҳлар учун 200 ўринли 45 та замонавий коттеж кўринишидаги меҳмонхоналар қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида улардан 15 таси фойдаланишга топширилган бўлса, қолган коттежларда ҳам келгуси йил бошигача бунёдкорлик ишларини якунлаш режалаштирилган. Шу кунларда “Камилла” меҳмонхонасининг 5 қаватли 3-блоки, Зарафшон шаҳрида эса 70 ўринга мўлжалланган меҳмонхона қурилиши ниҳоясига етказилмоқда.

Вилоятда экотуризм учун жозибадор бўлган Конимех ва Нурота туманлари ҳудудидаги Айдаркўл сув ҳавзаси атрофида мавсумий сайёҳлик базалари фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур масканларда сайр қилиш ҳамда балиқ овлаш учун барча шарт-шароит яратилган. Нурота туманида “Руслан эко сервис” хусусий корхонаси ташкил этилиб, унда миллий услубдаги меҳмон уйи ўз фаолиятини бошлади.

Вилоятда бир қатор зиёрат сайёҳлиги масканлари мавжуд бўлиб, уларга олиб борувчи йўллар ва ёдгорликлар атрофи ободонлаштирилди. Уч тилда йўл белгилари ўрнатилди.

— Бу ерга учинчи марта келишим, — дейди япониялик сайёҳ Ми Цу Ока. — Қизилқум ҳамда Сармишсой дарасида кўрганларим бир олам. Ҳар сафар янги-янги таассуротлар билан юртимга қайтаман. Албатта, бу ҳақда ўз яқинларимга ҳикоя қилиб бераман, уларни ҳам Сармишсой гўзалликларидан баҳра олишга чорлайман. Айт-моқчиманки, бу ерлик аҳолининг меҳмондўстлиги, хизмат кўрсатиш сифати менга ниҳоятда манзур бўлди.

Сайёҳлик индустриясини ривожлантириш, уни сердаромад соҳага айлантириш, тармоқда янги иш ўринлари яратиш орқали меҳнат бозоридаги мувозанатни барқарорлаштириш давр талабидир. Зеро, туризм нафақат иш ўринлари ташкил этиш ва даромад олиш манбаи, балки мамлакатимиз тарихи, аждодларимиз даҳосини жаҳонга бор гўзаллиги билан танитувчи муҳим омил ҳамдир.

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР