XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 03 Сентябрь 2017

Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали очилди

Мамлакатимизда мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланган байрам тантаналарининг улуғвор руҳияти юртдошларимиз қалбини улкан қувонч, чексиз ғурур ва фахр-ифтихор билан тўлдираётган шу кунларда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига юксак эъзоз ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Биринчи Президентимизга беқиёс миннатдорлик рамзи сифатида 31 август куни пойтахтимизда мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг улуғвор ҳайкали очилган эди. Шундай маросим 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирда иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Самарқанд рамзи бўлган Регистон майдони ёнидаги хиёбонда, Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадон яқинида Биринчи Президентимизга ҳайкал ўрнатилган. Бу ерга ҳукумат аъзолари, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, вилоят фаоллари, нуронийлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ислом Каримов Истиқлолимиз меъмори, янги давлатчилигимизнинг асосчиси, одил сиёсатчи, прагматик ислоҳотчи, халқпарвар ва инсонпарвар раҳбар эди. Шу боис нафақат халқимиз орасида, балки бутун дунёда катта ҳурмат ҳамда эътирофга сазовор бўлганди.

Унинг ғайрат-шижоати, қатъияти, адолатпарварлиги, она-Ватанга буюк садоқати ва муҳаббати, элим деб, юртим деб ёниб яшагани бизга ҳамда келажак авлодларга ибрат намунаси бўлиб қолаверади.

Шавкат Мирзиёев ва Биринчи Президентимизнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова Ислом Каримов ҳайкалини очди. Буюк Йўлбошчимиз ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ислом Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб, деб топилган ҳайкалларни мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ҳамда у киши биринчи -раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўрнатиш белгиланган эди.

Самарқанд шаҳрида очилган ҳайкал элу юртимизнинг Ислом Каримовга юксак ҳурмати ва меҳр-муҳаббатининг яна бир ифодаси бўлди. Маросимда “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Ҳ. Нормуродов, “Зарафшон” ҳамда “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири Ф. Тошев, Самарқанд шаҳридаги 43-ихтисослаштирилган мактаб директори Е. Компольшик, Ўзбекистон халқ шоири С. Саййид, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Д. Олимова, Биринчи -Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова Ислом Каримов билан боғлиқ хотираларини ёдга олди.

Биринчи Президентимиз ҳайкали пойи гулларга бурканди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадонга ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилиниб, элга эҳсон дастурхони ёзилди.

— Ислом Каримов қийин бир давр — ўтган асрнинг 80-йиллари охирида, мамлакатимиз ўта мураккаб вазиятга тушиб қолганда бошқарувни қўлга олди, — дейди самарқандлик меҳнат фахрийси Яхшинор Аллаёров. — Биринчи Президентимиз Ватанимиз равнақи йўлида фидокорлик ва жасорат кўрсатиб, юксак ирода соҳиби, буюк қалб эгаси сифатида ўз халқини тинч, осуда ҳаётга олиб чиқди, бугунги кунда бундай эзгу ишлар давом этаётганлиги эса барчамизни ғурурлантиради. У кишининг ҳайкали ушбу манзилга ўрнатилишида ҳам рамзий маъно бор. Чунки соҳибқирон Амир Темур ҳайкали Самарқанд шаҳрига ўрнатилаётганда, Биринчи Президентимиз “Бобомиз ўзи қурган биноларга қараб турсин” деган мазмунда ҳайкалнинг жойини танлаган эдилар. Буни қарангки, бугун Ислом Каримов сиймоси янгиланган, ўтмиши ва бугуни уйғунлашган Самарқандга ҳамда Амир Темур бобомиз ҳайкалига боқиб турибди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Сарвар ЎРМОНОВ ва

Алишер ИСРОИЛОВ (ЎзА) олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган