XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 01 Сентябрь 2017

Жонажон ватанимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

1991 йил 31 август. Бу мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий санадир. Зеро, йигирма олти йил муқаддам худди шу куни Биринчи Президентимиз Ислом Каримов юксак минбардан туриб Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилган эди. Айнан ўша дамда катта мақсад ва режалар билан буюк келажак сари қадам қўйгандик. Бугун эзгу ният ҳамда улуғвор орзуларимиз, ота-боболаримизнинг асрий истаклари рўёбга чиққанига 26 йил тўлди.

Ўтган давр мобайнида озод Ўзбекистонимиз, чин маънода, обод мамлакатга айланди. Ватанимиз иқтисодий салоҳияти, маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий имкониятлари нечоғли улкан эканлигини дунёга намоён этди. Ўзбекистонни, халқимизни бутун жаҳон таниди, тан олди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 27 июнда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳар бир юртдошимизга чексиз ғурур ҳамда ифтихор бахш этди. Мазкур ҳужжатга биноан, мамлакатимизнинг барча ҳудудида буюк байрамимизни муносиб кутиб олиш ҳамда тантанали равишда нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилди.

Хусусан, қутлуғ санага бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар ва тарғибот-ташвиқот ишлари “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассамлаштиргани шу табаррук заминимизнинг ҳар бир фуқаросини эзгулик сари руҳлантириши, шубҳасиз.

2017 йил 31 август. Пойтахтимизнинг муҳташам “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи.

Бу ерга давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар ҳодимлари, фан, маданият ва санъат намояндалари, ишлаб чиқариш -илғорлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий давлатлар элчихоналари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, нуроний отахону онахонлар, ёшлар жам бўлишган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюради.

Сўз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга берилади.

Юртбошимиз мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги билан халқимизни муборакбод этади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди.

Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охири юртимиз учун ўта мураккаб давр бўлди. Халқимиз мустамлака тазйиқида наинки эркини, балки миллийлигини, тилини, динини, ўзлигини ҳам йўқотиш даражасига келиб қолганди.

Тарихимизнинг ана шундай хавотирли, мураккаб пайтида Ислом Каримов Ўзбекистонга раҳбар бўлди. Мустабид тузумга қарши мардонавор курашиб, халқимиз манфаатларини ҳимоя қилди. Ҳали собиқ тузум ҳукмрон пайтда биринчилардан бўлиб Ўзбекистонни мустақил давлат деб эълон қилди.

Ислом Каримов янги ўзбек давлатчилигига асос солди. Ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Биринчи Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий дастурлар мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлади. Оқилона ташқи сиёсат, тинчлик ва ҳамкорлик принципи туфайли мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади.

Истиқлолимизнинг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбирида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотираси чуқур эҳтиром билан ёдга олинди.

Саҳна ортидаги улкан мониторда мусаффо осмонимиз, оппоқ кабутарларнинг самога парвоз қилгани тасвири акс этди. Гўё буюк Йўлбошчимиз руҳи жонажон Ватанининг янги парвозларига оқ йўл тилади.

Ўзбекистон ўз мустақиллигининг янги даврига янги етакчи билан қадам қўйди. 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган умумхалқ сайловида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов сиёсатини давом эттириш, шу билан бирга, барча соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадини баён этди.

“Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган тамойилга асосан, мамлакатимизни модернизациялаш, давлат бошқаруви тизимининг сифати ҳамда самарасини ошириш бўйича туб ислоҳотлар қилинди. Бошқарув органлари фаолияти такомиллаштирилди, кўплаб вазирлик ва идоралар қайта ташкил этилди, янги ташкилотлар тузилди.

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилга мувофиқ, халқ билан мулоқотнинг замонавий ва самарали тизими йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналари, жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

“Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган ғоя асосида аҳолига кенг имкониятлар бериш, унинг реал даромадларини кўпайтириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, экспорт ҳажмини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қўшни давлатлар билан муносабатларимиз янада яхшиланди. Президентимизнинг илк давлат ташрифлари қўшни давлатларга бўлди. Ўзаро рақобат эмас, ҳамкорлик қилиш тамойили иқтисодий имкониятларни кенгайтирди, минтақавий хавфсизлик, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлади.

Мамлакатимизда ёшларга эътибор янада юксак даражага кўтарилди. Буни шу йилнинг 30 июнь санасида пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашиб, мақсад ва режалари, ўй-ташвишлари ҳақида дилдан суҳбат қургани мисолида ҳам кўриш мумкин. Айтиш керакки, мазкур анжуманда фаолияти йўлга қўйилган янги ёшлар ташкилотининг яқин истиқболдаги мақсад ҳамда вазифалари хусусида кўплаб таклифлар, мулоҳазалар ўртага ташланди. Буларнинг барчаси Юртбошимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида тўлиқ ўз ифодасини топди.

Инсон ҳаётдан қачон рози бўлади? Қачонки, у ўз уйига эга бўлса, оиласи билан тинч-тотув яшаса. Айнан ана шу инсонга бўлган эъзозга эҳтиром бугунги куннинг амалий ҳаракатига айланди. Бу қатор нуфузли халқаро ташкилотлар, тадқиқот институтлари томонидан эълон қилинаётган рейтинглар натижаларида ҳам Ўзбекистонда адолатли, -халқпарвар, оқилона сиёсат юритилаётганини, фуқароларнинг турмуш даражаси юксалиб, ҳаётдан мамнунлиги тобора ортиб бораётганида ўз тасдиғини топмоқда. Яқинда АҚШнинг нуфузли “Геллап” тадқиқот ташкилоти томонидан эълон қилинган Хушкайфиятлилик индексида Ўзбекистон 142 давлат орасида 3-ўринни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида эса 1-поғонани эгаллагани бунинг яққол исботидир.

Мустақиллик тантаналарида ана шу бахтиёрлик ва шодлик санъат усталари, бахшилар, шоирлар ҳамда истеъдодли ёшлар айтган куй-қўшиқлар, лапарлар, ашъорларда тараннум этилди. ВАТАН, ИСТИҚЛОЛ, МАРДЛИК, ТИНЧЛИК ҳақидаги энг сара қўшиқлар саҳна узра жаранглади. Демак, энг улуғ, энг азиз байрам тантаналарига муносиб бўлган оҳанграбо хонишлар мана шу қутлуғ саҳнада дунёга келди.

Энг улуғ, энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги тантаналари мамлакатимиз бўйлаб катта шодиёналар билан давом этмоқда.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган