XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 01 Сентябрь 2017

Эзгулик айёми

Президентимизнинг шу йил 24 августдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, пойтахтимизда ҳам ушбу айёмни кўтаринки руҳда нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилди.

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз — мустақиллигимизнинг 26 йиллиги шодиёналари билан бирга Қурбон ҳайити нишонланишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Зеро, айнан истиқлол халқимизга муқаддас динимиз арконларини эмин-эркин адо этиш имконини берди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси бўлимлари ва бошқа ташкилотлар томонидан байрам тадбирларини тинч-осойишта, халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ҳамда саховатпешалик фазилатларини намоён этган ҳолда ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Ҳайит намози ўқиладиган масжидларда барча шароит ва қулайликлар яратилди. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар кўрилди. Маданият ҳамда истироҳат боғлари, аҳоли гавжум масканларда халқ сайиллари ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳомийлар томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, Меҳрибонлик, Саховат ҳамда Мурувват уйларига совға-саломлар топширилаяпти.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллиги ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!” деб номланган хайрия акциялари давом этмоқда. Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ана шундай тадбирга эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар вакиллари таклиф қилинди.

Унда халқимизнинг орзу-ўйлари, ҳаётига дахлдор масалаларни кенг ва атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш, турли камчиликларга ўз вақтида ечим топиш, одамларга елкадош бўлиш масаласига жиддий эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Файзли дастурхон атрофида кечган самимий мулоқотларда мустақиллик, тинчлик ҳамда осойишталик, юртимиздаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, шукроналик муҳити энг катта бойлик экани алоҳида таъкидланди. Иштирокчиларга бадиий-маърифий адабиётлар, кичкинтойларга эса турли совғалар улашилди.

Бу каби хайрия тадбирлари одамлар орасида меҳр-оқибатни мустаҳкамлашга, тинчлик деб аталмиш улуғ неъматни қадрлашга ундаши билан янада аҳамиятлидир.

Одилхон ИСМОИЛОВ,

Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган