XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 31 Август 2017

«Дунёнинг барча ўлкаларида ҳаётбахш мусиқа садолари доимо янграб турсин!»

Самарқандда “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Жаҳон халқлари ўртасида маданий алоқаларни, тинчлик ҳамда осойишталикни мустаҳкамлашда санъатнинг роли ва аҳамияти беқиёс. Шу маънода, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг нуфузи йилдан-йилга ошиб бораётгани бежиз эмас. Зеро, у барча миллат ва элат вакилларини эзгуликка чорловчи бетакрор санъат анжуманидир.

Бу йил ўн биринчи бор ўтказилган “Шарқ тароналари” бир ҳафта мобайнида дунёнинг 58 та мамлакатидан келган меҳмонларни тўлқинлантирди, уларда унутилмас таассуротлар қолдирди. Регистон майдонида, “Ёшлик”, “Сўғдиёна” боғлари, Пайариқ, Самарқанд, Оқдарё, Жомбой ҳамда Тайлоқ туманларида янграган куй-қўшиқлар барчани мафтун этди, дилларда -завқу шавқ уйғотди.

— Дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатида ўтказилган халқаро конференцияларда қатнашганман, — дейди Япониядан ташриф буюрган иштирокчи Мика Фужино. — Аммо ҳеч қаерда бундай кўтаринкиликка гувоҳ бўлмаганман. Фестивалнинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини мароқ билан эшитдим. Дарҳақиқат, “Шарқ тароналари” мусиқа оламининг йирик халқаро форумидир. Дунёнинг манаман деган санъаткорларини бир ерда жамлаган ушбу анжуманда иштирок этганимдан беҳад мамнунман.

Ўзимни тўлқинлантирган бир воқеа ҳақида айтай. Биз Пайариқда бўлдик. Туман марказидаги майдон оралаб юра бошладик. Ажойиб воқеа — никоҳ тўйининг устидан чиқдик. Келин-куёвнинг ўзини тутиши, барчага эгилиб салом бериши намуна олса арзигулик маданият.

Биз жамоамиз билан саҳнада туриб миллий куйларимизни ижро этарканмиз, халқингиз эътибор билан тинглаганидан руҳланиб, чиқишларимизнинг сонини яна иккитага кўпайтирдик. Дастуримиз аввалида мутафаккир шоир Алишер Навоий ижодидан мисралар келтирдик. Бугун яна шу нарсага амин бўлдикки, бу буюк ижодкорнинг шундай миллатдан чиққани бежиз эмас экан. Мазкур ташрифимдан сўнг ўзбек халқи хақидаги фикрларим янада кенгайди.

— “Шарқ тароналари” аллақачон дунё мусиқа аҳлининг ноёб мулкига, унда қатнашиш ҳар бир санъаткорнинг эзгу орзусига айланган, — дейди АҚШнинг “Гина -Чавез банд” гуруҳи аъзоси Ронкилло Жерри Луис. — Президент Шавкат Мирзиёев фестивалнинг тантанали очилиш маросимида анжуман иштирокчиларини “Биз сиз, азиз меҳмонларимизни дунёдаги турли халқларнинг маънавий оламини мусиқа орқали ифода этадиган, уларнинг саломи ва эзгу тилакларини етказадиган тинчлик ва дўстлик элчилари сифатида қабул қиламиз”, деб эъзозлаши кўнглимизга ғурур-ифтихор туйғуларини бахш этиши баробарида, бизни янада улкан ижодий парвозлар сари руҳлантирди.

Тошкент, Самарқанд шаҳарлари менга жуда ёқди. Одамлари меҳмондўст. Айниқса, миллий таом — паловнинг мазаси оғзимда қолди. Гуруҳимиз билан Хўжа Дониёр мақбарасида бўлдик. Осориатиқалари бетакрор, тарихий обидалари шаҳар жамолига -мафтункорлик бағишлаган.

Мусиқа барча миллатни бирлаштиради. Ваҳолонки, айрим давлатларда мусиқий таълим-тарбияга эътибор қаратишмайди. Инсон руҳияти, маданияти ва маънавияти шаклланишида мусиқанинг аҳамияти юқори эканлигини ҳали аксарият мамлакатларда англаб етишмаяпти. Ахир “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини олиб кўринг: Ер юзининг тўрт тарафидан келган турли миллат ҳамда элатлар вакилларини бирлаштириш, ўз миллий санъатларини бир саҳнада намойиш қилиш имконини бермоқда.

Анжуман қатнашчилари кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд бағридаги тарихий обидаларни зиёрат этишди, ишлаб чиқариш корхоналари, бозорларни томоша қилишди. Музейлар, ҳунармандлик марказлари ҳамда меҳмонхоналарда фестиваль тарихига оид суратлар, миллий ҳунармандлик намуналари ва чолғу асбоблари кўргазмаларидан катта завқ олишди.

Фестивалда кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, давлат ҳамда жамоат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди. Нуфузли тадбир доирасида ўтказилган илмий конференция, турли маданий ҳамда бадиий кечалар, учрашув ва мулоқотларда қатнашишди, ушбу тадбирларда ўз дил сўзларини изҳор қилишди. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзидаги: “Дунёнинг барча ўлкаларида ҳаётбахш мусиқа садолари доимо янграб турсин!” деган эзгу ғоя якдил қўллаб-қувватланди.

30 август. Регистон майдони. Мусиқа анжуманининг тантанали ёпилиши муносабати билан бу ерга фестиваль иштирокчилари, меҳмонлар ҳамда санъат ихлосмандлари жам бўлган.

Сўзга чиққанлар санъат анжуманининг ўзига хослиги ҳақида тўхталиб, унинг бу гал ҳам ғоят юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлашди. Қатнашчиларга кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром ва самимий меҳмондўстлик учун давлатимиз раҳбари ҳамда анжуман ташкилотчиларига миннатдорлик билдирилди.

“Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини — Гран-при Озарбайжон давлати вакилига берилгани маълум қилинди.

— Жаҳон узра ном қозонган бу фестиваль туфайли юртингизга келганимиздан, Самарқанд деб аталмиш афсонавий шаҳарни кўрганимиздан бениҳоя хурсандмиз, — дейди Гран-при соҳиби, Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист, бир қатор халқаро танловлар ғолиби Соҳиб Пошшозода. — Бу ерда одамларнинг самимияти, меҳмондўстлиги бизни лол қолдирди. Фестивалнинг энг олий мукофотига сазовор бўлганимиздан қувончимиз чексиз. Биз Ўзбекистонни, Самарқандни, бағрикенг юртдошларингизни асло унутмаймиз, ҳамиша соғинамиз.

Жанубий Кореянинг Геосонг халқ қўшиқларини сақлаш фонди жамоаси ва мамлакатимиз вакили Моҳичеҳра Шомуродова биринчи ўринга муносиб, деб топилди. Қирғизистон ҳамда -Литвадан келган санъаткорлар иккинчи, Эрон, Индонезия ва Туркия жамоалари учинчи ўринни қўлга киритди.

Тантанада санъат усталари ҳамда ёш ижрочилар иштирокида катта концерт дастури намойиш қилинди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ, 

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбирлари.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган