XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 29 Август 2017

«Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси»

Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО шафелигида ўтказилган халқаро илмий анжуман ана шундай номланди.

Унда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти — ЮНЕСКО, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти — ЮНВТО, Ислом ҳамкорлик ташкилоти — ИҲТ, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти — АЙСEСКО, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш илмий-тадқиқот маркази — ИРСИКА каби нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Франция, Саудия Арабистони, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Россия, Япония ҳамда бошқа мамлакатлар олимлари, жаҳоннинг йирик илм-фан ва таълим муассасалари вакиллари қатнашди.

Халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиққан Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаи, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Бадарч Дендев, АЙСЕСКО Бош директори Абдулазиз Усмон ал-Тувайжри, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев, ИРСИКА бош директори Халит Эрен ҳамда бошқалар кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида уюштирилган ушбу анжуманнинг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб, Марказий Осиё, жумладан, заминимизда камол топган алломаларнинг дунё тамаддунида тутган ўрни, илм-фан ҳамда санъат ривожига қўшган ҳиссасига юксак баҳо берди. Мамлакатимизда миллий қадриятларни тиклаш, бой тарихимизни ўрганиш, муқаддас ислом дини қадриятларини улуғлашга қаратилган эзгу ишлари учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.

Бинобарин, юртимизда ўзининг юксак салоҳияти, кенг дунёқараши ва ноёб истеъдоди, бебаҳо кашфиётлари билан жаҳон аҳлини ҳайратлантириб келаётган улуғ алломалар яшаб ўтган. Имом Бухорий, Имом Мотуридийдек мутафаккирларнинг маънавий мероси, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларимизнинг асарлари, орадан асрлар ўтса ҳамки, аҳамияти ва нуфузи жиҳатидан бетакрор бўлиб қолмоқда. Энг муҳими, мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ана шундай ўлмас дурдоналаримизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу эса фаол, интилувчан, иқтидорли ҳамда юксак маънавий фазилатларга эга, замонавий билим ва касбларни чуқур эгаллаган — эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлмиш ёшларни вояга етказишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Энг эзгу мақсадларимиз — мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам — буларнинг барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир. Бунда эса аждодларимиз ўгити йўлчи юлдуз сифатида кўзлаган мақсадларимизга эришишда машъала ва маёқ вазифасини ўтамоқда.

Она заминимиздан минглаб олиму шоирлар, буюк мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг математика, физика, кимё, астрономия, этнография, тиббиёт, тарих, адабиёт, ахлоқ, фалсафа каби кўплаб соҳаларга оид асарлари, Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Термиз ва бошқа шаҳарлардаги қадимий обидалар башариятнинг маънавий мулки ҳисобланади.

Мутафаккир олимлардан бири Муҳаммад Мусо Хоразмий ўзининг илмий кашфиётлари, фундаментал тадқиқотлари билан инсоният тарихидаги илк Уйғониш даврини бошлаб берган. Ўнлик саноқ системасини тузиб, алгебра фанига асос солган, умуминсоний тараққиётга беқиёс ҳисса қўшган. Бугун жаҳонда кенг фойдаланиладиган ҳисоб-китоб амаллари, замонавий технологиялар фаолияти ана шу бобокалонимиз яратган қоидаларга асосланади. Мусо Хоразмий астрономия, география ҳамда тарих соҳаларида ҳам бебаҳо асарлар ёзган. Фанда биринчи бўлиб қутб координатларини қўллаган ва Ер юзининг Шарқий яримшари харитасини тузган.

— Юртимиз довруғини дунёга таратган, халқимизнинг фахру ифтихорига айланган улуғ алломалардан бири Имом Бухорийдир, — дейди халқаро илмий конференция иштирокчиси, Тошкент давлат шарқшунослик институти кафедра мудири 

Қ. Содиқов. — Бу табаррук зот башариятга тенгсиз маънавий хазина қолдирган. Унинг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” китоби — энг ишончли ҳадислар тўплами ислом динида Қуръони Каримдан кейинги иккинчи муҳим манба ҳисобланади. Умуман, конференцияда тилга олинган ҳар бир аллома ҳамда уларнинг маънавий мероси дунёда катта қизиқиш билан ўрганилаётгани бизни ғурурлантиради. Мен ушбу анжуманда темурийлар давлатида ёзув маданияти ва унинг Ўрта асрлар Шарқ халқлари маданий-адабий алоқаларига таъсири ҳақида маъруза қилдим.

Дарҳақиқат, беназир алломаларимизнинг даҳоси, шахсияти, ибратомуз фаолияти беҳад улуғвордир. Шу маънода, юқорида таъкидланганидек, мустақиллик йилларида уларнинг муборак номларини тиклаш, қадрлаш, асарларини қунт билан ўрганиш мақсадида оламшумул ишлар амалга оширилди. Хусусан, бир пайтлар Имом Бухорийнинг абгор аҳволда ётган сўнгги манзили бугун дунёга кўз-кўз этса арзийдиган зиёратгоҳга айланган. Худди шунингдек, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний, Маҳмуд Замахшарий каби ўнлаб фозилларнинг таваллуд саналари билан боғлиқ тадбирлар ўтказилди. Буларнинг барчаси улуғларга эҳтиром кўрсатиш, улардан ҳар томонлама сабоқ олишга қаратилган оқилона сиёсат туфайлидир.

— Бугун Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ишлар юксак эътирофга лойиқ, — дейди Испаниядаги Сан-Пабло Мадрид университети профессори Рикардо Руиз де ла Серна. — Негаки, мен ушбу анжуманга тайёргарлик кўриш жараёнида биргина шу йилнинг ўзида давлатингиз раҳбари томонидан “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Абу Исо Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар қабул қилингани билан танишиб, ҳайратландим. Бундай эҳтиром улуғ олимлар ва уларнинг илмий асарларини ўрганишга катта туртки бериши, шубҳасиз. Ушбу анжуманда “Марказий Осиё мусулмон Ренессанси мероси ва динлараро мулоқот: Абу Мансур ал-Мотуридий асарларида эътиқод ва ақл” мавзуида маъруза қилиш менга ғоят юксак фахр бахш этди.

Ҳақиқатан ҳам, жаҳон миқёсида буюк аждодларимизнинг сўнмас даҳосига ҳурмат-эҳтиром, уларнинг бой илмий меросини ўрганишга қизиқиш ҳамиша юқори бўлган. Бунинг тасдиғини турли мамлакатларда уларнинг ҳаёти ҳамда фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар яратилгани, улуғ аждодларимиз хотирасига ёдгорликлар барпо қилинганида ҳам кўриш мумкин. Бельгияда Ибн Синога, Латвияда Ибн Сино ва Мирзо Улуғбекка, Япония, Россия, Хитой ва Озарбайжонда Алишер Навоийга, Мисрда Аҳмад -Фарғонийга ўрнатилган ҳайкаллар халқимиз тарихига чуқур ҳурмат ифодасидир.

Анжуман иштирокчилари секция мажлисларида Ўрта асрлар Шарқ алломалари ҳамда мутафаккирларининг аниқ ва табиий фанлар ривожига қўшган ҳиссаси, тарихий ҳамда фалсафий меросининг аҳамиятига оид масалаларни муҳокама этдилар. Улар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилиб, келгусида ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Халқаро конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н. Йўлдошев сўзга чиқди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбирлари.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган