Дунё узра таралмоқда «Шарқ тароналари»
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 29 Август 2017

Дунё узра таралмоқда «Шарқ тароналари»

Самарқанд шаҳрида 28 август куни “Шарқ тароналари” ХI халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд қўшалоқ байрам оғушида. Мустақиллигимизнинг 

26 йиллиги ҳамда “Шарқ тароналари” ХI халқаро мусиқа фестивалига кўрилган -тайёргарлик бу гўзал кентга янада файз бахш этган. Кенг ва озода кўчалар бўйида ранг--баранг байроқлар ҳилпирайди. Сўлим боғу хиёбонлар таровати кишига хушкайфият -улашади. Одамлар юзидаги қувонч, табассум катта айём шукуҳини ифодалаб турибди.

Санъат шундай илоҳий қудратга эгаки, сўз билан таърифлаб, қалам билан тасвирлаб бўлмайдиган ҳис-туйғулар мусиқада ўз мужассамини топади. 

Уни тушуниш, таъсирини сезиш учун таржимон шарт эмас. Мусиқа халқларни, турли миллат ҳамда элатларни бир-бирига танитади, яқинлаштиради.

Бугун Самарқандга ташриф буюрган киши ана шундай байрамона, дўстона муҳитнинг гувоҳи бўлмоқда. Зеро, бу ерда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан асос солинган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўн биринчи бор ўтказилаяпти. Олтмишга яқин мамлакатлар санъаткорлари, минглаб сайёҳлар ва мухлисларнинг бир-бирига ширинсўзлиги, очиқюзлигини кўриб, шундай гўзал анжуманга жонажон диёримиз мезбонлик қилаётганидан ғурурланасан, киши. Зеро, дўстлик, бағрикенглик, тинчлик тараннумига қаратилган олижаноб мақсадлар ҳаётда ўз ифодасини топмоқда. 1997 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали жаҳон аҳлининг ўзаро маданий -мулоқотга бўлган ҳаётий эҳтиёжини рўёбга чиқаришда беқиёс восита бўлиб хизмат қилаяпти.

Регистон майдони. 28 август, соат 19:10.

Муҳташам обидалар гулгун шафақ фонида янада гўзал ва салобатли кўринади. Мовий гумбазлар ранг-баранг чироқлар ёғдусида жилоланади. Майдон “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимига йиғилган томошабинлар билан тўлган. Улар орасида анжуман қатнашчилари ва меҳмонлари, санъат ихлосмандлари, мусиқашунос олимлар, чет эллик ҳамда маҳаллий журналистлар, сайёҳлар бор.

Фестиваль иштирокчилари ва томошабинлар Ўзбекистон Республикаси Президенти -Шавкат Мирзиёевни қарсаклар билан кутиб олади.

Карнай-сурнай, ноғора садолари янграйди.

Сўз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга берилади.

Давлатимиз раҳбари “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали қатнашчилари ҳамда меҳмонларини қутлар экан, мазкур анжуманнинг чуқур гуманистик руҳи ва фалсафаси, халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, маданий мулоқотни ривожлантириш, мумтоз мусиқа анъаналарини асраб-авайлашдаги аҳамияти ҳақида тўхталди, фестиваль ишига муваффақият тилади.

Халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган концерт бошланади. Ўзбек мумтоз ашулалари кўнгилларни ром этади, жозибадор рақслар кўнгилларга завқ-шавқ бағишлади. Ўзбек санъаткорлари ижросида жаҳон классик композиторлари асарларидан намуналар янграганда фестиваль иштирокчиларию томошабинлар қалби завқу шавққа тўлди. Бу мамлакатимизда миллий санъат билан бир қаторда, жаҳон мусиқа маданиятининг энг нодир намуналари ҳам севиб ижро этилишидан дарак беради. Тадбирда нафақат юртимиз, балки хорижлик номдор санъаткорларнинг дилбар куй-қўшиқлари анжуманга янада файз ва кўтаринкилик бахш этди. Қайси тилда ижро қилинишидан қатъи назар, меҳмону мезбонларнинг бу ерда янграган қўшиқларга жўр бўлиши санъатнинг сарҳад билмас, миллат ажратмас қудратли восита эканлигини яна бир карра тасдиқлади.

Маълумки, Амир Темур даврида илм-фан ва санъатнинг барча жабҳаси қатори мусиқа ҳамда қўшиқчилик ҳам юксак даражада равнақ топган. Ўша даврларда Самарқандда турли ўлкалардан келган созандаю хонандалар жам бўлган. Мусиқа кечалари ўтказилиб, ҳар ким ўз миллий услубида ашула айтган.

Бугун ҳам мамлакатимизда ўз ҳофизи, ўз санъаткори бўлмаган қишлоқ ёки маҳаллани топиш мушкул. Кўплаб ўзбек хонадонларида дутор, доира каби чолғу асбобларининг борлиги ҳам халқимизнинг санъатга ихлоси баландлигидан далолат беради.

— Ўзбекистонни, ўзбекларни жуда ҳам яхши кўраман, — дейди Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов. — Биз азал-азалдан дўст-биродар, елкадош бўлиб келганмиз. Тўйларимиз, яхши кунларимиз бир-биримизсиз ўтмаган. Шу маънода, “Шарқ тароналари”да қатнашаётганимдан беҳад мамнунман. Бизни таклиф қилганларга, дийдорга етказганларга қалбимдаги энг эзгу тилакларимни билдираман.

Истиқлол йилларида миллий мусиқамизни чуқур ўрганиш ва ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Шашмақом, Катта ашула, Аския инсониятнинг энг дурдона кашфиётлари сифатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди.

“Ягонасан, муқаддас Ватан!”, “Ниҳол” каби кўрик-танловлар эса истеъдодли санъаткорларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали мамлакатимизда маданият ва санъатга қаратилаётган алоҳида эътиборнинг юксак намунасидир.

— Самарқанддаги ўзгаришлардан жуда хурсандмиз. Бу ерга бутун дунёдан санъаткорлар келибди, — дейди меҳнат фахрийси Мавлуда Тўраева. — Бундай нуфузли тадбирларни ташкил этишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун, аввало, тинчлик-осойишталик керак. Ўзбекистонимизнинг тенглар ичра тенг бўлиб, жаҳонда шону шавкати ортиб бораётганидан, инсон манфаатлари улуғланаётганидан Яратганга шукроналар айтамиз. Юртимизга, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин!

Таъкидлаш жоиз, фестивалнинг нуфузи ортиб, қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Кўплаб мамлакатлар, халқаро маданият ташкилотлари, машҳур санъат намояндалари унда қатнашиш истагини билдиришаяпти. 1997 йилда ўтказилган биринчи фестивалда 31 мамлакат вакиллари иштирок этган бўлса, бу йилги анжуманга 58 давлат санъаткорлари ташриф буюрди. Фестиваль ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётгани ҳам унинг юксак мақом ва даражасини кўрсатади.

...Тантана борган сари қизийди. Мумтоз ашулалар, фольклор намуналари, рақслар дилларга жўшқинлик бағишлайди. Шўх куй-қўшиқлардан завқланган томошабинлар санъаткорларга жўр бўлади, ўйинга тушади.

— Қаранг, Ўзбекистон дунё халқларини мусиқа билан бирлаштириб, барчага ибрат кўрсатмоқда, жаҳон ҳамжамиятида обрўйини янада оширмоқда, — дейди Германиядан ташриф буюрган Рейнхарт Реисснер Георг. — Биз бир неча кундан буён қадимий ва навқирон Самарқанднинг гўзаллигидан баҳра олаяпмиз. Бугун ушбу афсонавий шаҳардан ташқарида, қишлоқ жойларида ҳам шундай мусиқа марказлари, мактаблар борлиги мени ҳайратга солди. Бу ерда мусиқа билимига эга бўлиш учун ёшларга барча шароит яратилган экан.

— Юртингизга биринчи марта ташриф буюрдик, — дейди россиялик Евгений Гутаров. — Очиғи, Самарқандни кўриб бу бетакрор масканга мафтун бўлиб қолдим. Тарихий обидалар бизда катта таассурот уйғотди. Ўзимизни олис ўтмишга саёҳат қилгандек ҳис этдик. Замонавий ривожланиш ҳам юқори. Бизда энг катта таассурот қолдирган жиҳат, бу — шаҳарнинг жуда ҳам озодалиги ҳамда кўркамлиги. Шунингдек, -халқингиз самимий экан. Биз Ўзбекистонга келганимиздан, мазкур фестивалда иштирок -этаётганимиздан ғоят бахтиёрмиз.

Ушбу фестиваль жаҳон санъат аҳлининг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун яхши имконият яратмоқда, янги номларни кашф этиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Мамлакатимиз санъати ҳамда маданиятини, шу билан бирга, замонавий тараққиёти ва сайёҳлик салоҳиятини бутун дунёга намойиш қилишда муҳим омил бўлаяпти.

Анжуман қатнашчилари Регистон майдонидаги асосий саҳнадан ташқари, Пайариқ, Оқдарё, Жомбой, Самарқанд, Тайлоқ туманларида ҳам концерт дастурларини тақдим этаётир. Самарқанд шаҳридаги истироҳат боғлари ҳамда хиёбонлар, театрлар, маҳалла гузарлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида учрашувлар ўтказилмоқда.

Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари Самарқанднинг ноёб тарихий обидаларини зиёрат қилиш, фаровон бозорларимизни кўриш, истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳамда меҳмондўст халқимиз билан танишиш имкониятига эга бўлаяпти.

— “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида қатнашганимдан беҳад мамнунман, — дейди яна бир меҳмон, озарбайжонлик Соҳиб Пошшозода. — Президент Шавкат Мирзиёевнинг тантанали маросимдаги табрик сўзини диққат билан эшитиб, Ўзбекистонда санъат ривожига юксак даражада эътибор қаратилаётганини теран англадик.

Бугунги кўтаринкилик, ажойиб муҳит, турли миллатлар вакилларининг бир оила фарзандларидек мулоқотда бўлишлари, халқингизнинг меҳмондўстлигидан жуда таъсирландим. Куни кеча Оқдарё туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида чиқишимизни катта олқишлар билан кутиб олишди. Айниқса, ўзбек ёшлари билан бирга Озарбайжон халқ қўшиғини ижро этиб, ҳайратга тушдим. Юртингиз ёшлари бу қўшиқни ёддан билиши мени жуда қувонтирди. Фестивалнинг аҳамияти ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Биз ушбу нуфузли анжуманга келганимиздан мамнунмиз.

Қадим Регистон узра порлаган ранг-баранг мушаклар Самарқанд осмонидаги юлдузлар каби бутун борлиқни мунаввар этади, кўнгилларга сурур бағишлайди...

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбирлари.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР