Эзгуликка чорловчи оҳанглар
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 28 Август 2017

Эзгуликка чорловчи оҳанглар

“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали дунё миқёсида нуфузи тобора ортиб бораётган умумбашарий мусиқа анжуманидир. Буни шу кунларда Ер юзининг турли қитъаларидан кўҳна ва ҳамиша навқирон Самар­қандга ташриф буюраётган чет эллик санъаткорлар, олим ҳамда мутахассисларнинг эътирофи, эътибори, ҳавас ва ҳайратидан ҳам билиш мумкин.

Самарқанд шаҳридаги “Регистон плаза” меҳмонхонасида “Шарқ ­халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланиши” мавзуида ўтказилган илмий конференцияда ҳам ана шу ҳақда фикр юритилди. Анжуманда мамлакатимиз вакилларидан ташқари, Афғонистон, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Германия, ­Италия, Канада, Япония, Корея Республикаси, Латвия, Тожикистон, Эрон, Қирғизистон каби давлат­лардан таниқли мусиқашунос ва тарихчи олимлар, санъаткорлар ўз маърузалари билан қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаев, Самарқанд шаҳар ҳокими Ф. Раҳимов ва бошқалар ушбу фестивалнинг мазмун-моҳияти, мақсад ҳамда вазифалари хусусида батафсил маълумот беришди.

Таъкидлаш жоизки, хорижлик санъаткорларнинг “Регистон” ­майдони, “Сўғдиёна” ва “Ёшлик” истироҳат боғлари, Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театри ҳовлиси, Самарқанд, Тайлоқ, Оқдарё, Жомбой, Пайариқ туманларидаги чиқишлари маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда меҳмонларда катта таассурот қолдирмоқда. Масалан, Жомбой туманида ўтказилган ана шундай учрашувда ҳам созанда ва хонандаларнинг қўшиқларига каттаю кичикнинг бирдек жўр бўлиши, ўзбекона мусиқа ҳамда қўшиқлар ижро этилганда эса Ер юзининг олис бир нуқтасидан келган меҳмонларнинг ­“Тановар” ва “Мустаҳзод”ни санъаткорларимизга қўшилиб айтишгани ажиб бир манзара касб этди. Гарчи тадбир дастурлари учун белгиланган вақт якунланган бўлса-да, ҳеч кимнинг кетгиси келмасди. ­Чунки куй-қўшиқ, тароналар тили, дини, миллати, ирқи бошқа-бошқа бўлган давлат вакилларини ягона мақсад — Тинчлик қўшиғини ­куйлашга ундаган эди. Мана шу ҳолатнинг ўзиёқ мамлакатимизда бўлиб ўтаётган “Шарқ тароналари”нинг ўрни ва аҳамияти нечоғли ­юксак эканлигини яна бир карра исботлади.

—        Жаҳон санъат аҳлининг ­афсонавий Самарқандга келиб, худди азал-азалдан танишдек дийдорлашаётганини кўриб, кўнглимиз фахру ифтихорга тўлмоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, “Шарқ тароналари — 2017” халқаро мусиқа фестивали ҳакамлар ҳайъати аъзоси Муножат Йўлчиева. — Бундан кўринадики, асл қўшиқ миллат танламайди, ­қалбларга кириб бораверади.

— Самарқандга ташриф буюриб, кутганимдан кўпроқ таассуротлар олаяпман, — дейди Голландиянинг “Экспат” журнали ижодий ходими Ли Аджам Рой. — Бу кентни ­академик шаҳарга қиёсладим. ­Боиси тажрибали педагоглар фаолият юритадиган қатор олий ва ўрта махсус таълим муассасалари бор экан. Айниқса, ушбу даргоҳларда таҳсил олаётган ёшлар ­билан учрашиб, уларнинг билимдон­лигига қойил қолдим. Ўзбек ёшларининг хорижий тилларда эмин-эркин ­гаплашаётгани яна бир марта ­ҳайратим ва ҳавасимни оширди.

— Фестивалнинг айнан Самар­қандда ўтказилиши бежиз эмас экан, — дейди Италиянинг “Нантишия” гуруҳи аъзоси Аннализа ­Мессина. — Асрлар оша яшаб ­келаётган қадимий наволар ­тарихий обидалар аро янграса, ўзингизни замонлар уйғунлигида ҳис этиб, мўъжизавий туйғуларга ошно этади. Самарқанднинг тарихий бинолари ва кўчалари менга худдики Италияни эслатмоқда. ­Негаки, бу шаҳар ҳам Италия каби буюк тарихга эга. Бизнинг ­“Нантишия” гуруҳимиз ушбу ­фестивалда “Казерта” — Римнинг қадимий лаҳжасидаги анъанавий ва миллий қўшиқларни тақдим этмоқда. Санъатга, санъаткорларга бўлган юксак эътибордан жудаям миннатдормиз.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбирлари.

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР