XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 19 Август 2017

Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона

Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик мустаҳкамланиб бораётгани тараққиёт йўлидаги энг катта ютуқларимиздан биридир. Бундай аҳиллик муҳитини таъминлаш Асосий Қонунимиз — Конституциямизда ҳам белгилаб қўйилгани барқарор тинчлик ва осойишталикнинг гарови бўлиб хизмат қилмоқда. Буни шу кунларда Фарғона вилояти бўйлаб мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги “Ўзбекистон — умумий уйимиз” фестивали мисолида ҳам кузатиш мумкин.

Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти Театр-концерт саройида рус, татар, яҳудий ва бошқа миллий маданий марказлар, уларнинг қошидаги бадиий жамоалар ва кенг аҳоли вакиллари қатнашган тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда бағрикенглик ҳамда инсонпарварлик тамойиллари асосида улкан ишлар амалга оширилаётганини, барча миллат ва элат вакилларига муносиб шароитлар яратиб берилаётганини эътироф этдилар.

Фестивалда Ватан тараннум этилган тароналар янгради. Айниқса, татар миллий маданий маркази қошидаги “Кубалягем” ансамбли ижросидаги чиқишлар юртдошларимизга манзур бўлди. Ўзбекона оҳанглар барчани рақсга чорлади.

— Истиқлол айёми олдидан бу каби тадбирларни бир қатор ҳудудларда уюштириб, дўстлик ва юрт мадҳига бағишланган қўшиқларимизни тақдим этаяпмиз, — дейди ансамбль бадиий раҳбари Равия Курмашева. — Анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу фестиваль миллатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ушбу эзгу қадриятларни ёш авлод онгига сингдиришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Тошлоқ туманидаги 35-умумтаълим мактабида ўтказилган ана шундай анжуман ҳам унинг иштирокчиларида бир олам таассурот қолдирди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан туман ҳокимлиги, вилоят қирғиз миллий маданий маркази вакиллари, ҳудуднинг  имом-хатиблари, маҳалла раислари ва фаоллари мамлакатимизда этник ўзига хосликни ривожлантириш ва миллатлараро муносабатларни янада уйғунлаштиришга юксак эътибор қаратилаётганини, бу, ўз навбатида, турли маданиятларнинг бир-бирини ўзаро бойитишига, кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса бўлиб қўшилаётганини таъкидладилар. Асосан, қирғизлар истиқомат қилаётган мазкур ҳудудда аҳолининг фаровон ҳаёти, ёшларнинг эришаётган муваффақиятлари ана шу тинчлик ва дўстликнинг меваси эканлигини эътироф этдилар.

— Бугун вилоятимизнинг ўзида қирғиз миллатига мансуб 70 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, — деди вилоят қирғиз миллий маданий маркази раиси Мушаррафхон Қўчқорова. — Уларнинг аксарияти турли соҳалардаги фаолияти учун ўтган йилларда -давлат мукофотлари билан тақдирланган. Бу диёримизда ҳар бир инсон азиз эканлигининг ёрқин ифодасидир. Бу каби сермазмун фестиваль ҳамда тадбирлар Ёзёвон, Риштон, Ўзбекистон, Фарғона, Қўштепа туманлари ва Қувасой шаҳрида ҳам ўтказилди. Тадбирларда марказимиз қошидаги “Сулув қиз” ансамбли миллий куй-қўшиқлари билан фаол қатнашди.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+