XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 12 Август 2017

Фарғонада адабиёт байрами

Айни кунларда Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси Амирий таваллудининг 230 йиллиги, Ҳазиний таваллудининг 150 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллиги, Йўлдош Сулаймон таваллудининг 80 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги кенг нишонланаяпти. Бу каби адабиёт байрамлари ёзувчи ҳамда шоирларимизнинг ижодий меросини ўрганиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирларга таниқли ижодкорлар, адабиётшунос олимлар, ёш истеъдодлар таклиф қилинди. Адабиёт байрами кўҳна ҳамда навқирон Қўқон шаҳрида бошланди. Карнай-сурнай садолари ва “Қўқон ёр-ёри” ансамблининг шўх ялла ҳамда лапарлари қадимий ўрдага ташриф буюрган меҳмонларга чексиз завқу шавқ улашди. Тадбир иштирокчилари китоблар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

Мулоқотлар чоғида меъморий обиданинг қурилиш тарихи, унда олиб борилган бунёдкорлик юмушлари ҳақида сўз борди. Шунингдек, иқтидорли ўқувчилар Амирий ва Нодирабегим ғазалларидан намуналар ўқишди, ёш ҳофизлар томонидан мақомлар ижро этилди.

Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида ўтказилган “Амирий ва Қўқон адабий муҳити” деб номланган илмий-амалий анжуманда Президентимизнинг яқинда мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузаси мазмун-моҳияти, юртимизда маданият ҳамда адабиёт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ҳақида фикр юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ва бошқалар Амир Умархон (Амирий) ижоди ҳақидаги мушоҳадалари билан ўртоқлашдилар.

Шунингдек, атоқли адиб Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий-амалий анжуман ҳам иштирокчиларда унутилмас хотиралар қолдирди.

Учкўприк туманида эса оташзабон шоир Зиёвуддинхон Каттаҳожи ўғли Ҳазиний таваллуди қутлуғ санаси муносабати билан “Ҳазиний ижодини ўрганамиз” номли адабий тадбир ўтказилди.

Устоз шоир Йўлдош Сулаймон камол топган Ўзбекистон туманининг Ойдинбулоқ қишлоғига ижодкорлар ва адабиёт мухлислари, туман ҳокимлиги вакиллари, маънавият фидойилари шоирни ёд этиш учун келишди. Тадбир ташкилотчилари ҳамда меҳмонлар шоирнинг хонадонида бўлиб, унинг оила аъзолари, яқинлари билан самимий мулоқот қилдилар.

— Адабиёт аҳлини бирлаштирган бу тадбир ёшлар учун катта ибрат мактаби бўлди, десак, муболаға эмас, — дейди “Қалдирғоч” адабий тўгараги аъзоларидан бири Паризода Рўзибоева. — Йўлдош Сулаймон юракдан ёзадиган, Фарғонани тараннум этган соҳир қалб эгаси эди. Унинг шеърлари кишини Ватанни чин дилдан, ёниб, чулғаниб севишга ўргатади.

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Олтиариқ туманида бошланган адабий анжуман Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройидаги тантаналарга уланиб кетди.

Тадбир аввалида шоирнинг “Юртим бугуни” шеъри ўқилди. Жўшқин сатрларда юртдошларимизнинг тинчликка, Ватанга муҳаббати тараннум этилган. Мусиқали адабий композициядан Фарғона мумтоз адабиётининг намояндалари, санъатимизнинг етук дарғалари тимсоли ўрин олгани назм оқшомига янада файз киритди.

Эл меҳрини қозонган Анвар Обиджонни зиёлилар, шоирлар, давлат арбоблари, олимлар, журналистлар, бир гуруҳ истеъдодли ёшлар ва ижодкорлар қутлашди. Шоир ижодига нисбатан ҳаққоний таъриф ва эътирофлар билдирилди.

Тадбирларда Фарғона вилояти ҳокими Ш. ўаниев қатнашди.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган