XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 11 Август 2017

Замон ва ижодкор

Озод, обод, халқи фаровон яшайдиган, юксак тараққиётга эришган гўзал ва олижаноб жамиятни барпо этиш Президентимиз белгилаб берган Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини ўзида ифода этади.

— Ҳар бир соҳада туб янгиланишлар юз бераётганига барчамиз гувоҳмиз, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси 

М. Аҳмедов. —  Шаҳару қишлоқларимизда амалга оширилаётган бунёдкорликлар, тизимли ислоҳотлар, эзгуликка йўғрилган қувончли воқеа-ҳодисалар, таъбир жоиз бўлса, қалбимизда акс садо бермоқда. Шундай экан, маънавиятимизнинг бош бўғини — миллий адабиётимиз ҳам юксак чўққиларни забт этиши, жаҳонда буюк аждодларимиз эгаллаган мавқе ва шон-шуҳратга муносиб тарзда фаолият юритиши зарур. Бу эса қалам аҳлидан улкан фидойиликни талаб қилади.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан бўлган учрашувда ҳаётимизга, ижодимизга нисбатан олий даражадаги муносабатни билдириб ўтдилар. Демакки, ҳис-ҳаяжонга тўлиб, завқу шавқ билан ишлаш вақти келди. Шарт-шароитлар рисоладагидан-да зиёда. Ҳеч нарсадан зинҳор камимиз бўлмайди. Сўралгани шу: ижод қилинг, элимиз, ёшларимиз ички дунёсини обод этишга ҳисса қўшинг. Бадииятда бой анъана ва тажрибаларимизни дунёга кўрсатинг. Бугунимизнинг шеърий ва насрий солномаларини яратиб, келажак авлодга бебаҳо мерос сифатида қолдиринг.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган тадбирда замон ва ижодкор масъулияти хусусида атрофлича сўз борди. Шоир ва адибларимиз давр билан ҳамнафас, ҳамқадам бўлиб, истеъдодларини намойиш этишлари лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда иштирокчилар таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

А. ҚУТБИДДИНОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган