Назм бўстонида халқона оҳанг
XS.UZ
Президент фармони: “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарига тенглаштирилди Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз «Профилактика куни» умумхалқ ҳаракатига айланмоғи шарт Табиий экотизимларни муҳофаза қилиш — давр талаби Тадбиркорлар учун Бизнес маркази Ҳаётимизнинг гўзал саҳифаси Асл мусиқа беғубор қалб оламида яралади Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак»
  • 02 Август 2017

Назм бўстонида халқона оҳанг

Ўзбек бахшичилик мактабининг тўрт забардаст вакили  — Ислом шоир Назар ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ва Муҳаммадқул Жомурод ўғли — Пўлкан шоир Самарқандда яшаб, ижод қилган улкан сўз санъаткорлари сифатида маълум ва машҳур. Куни кеча вилоят марказидаги Шоирлар боғида уларнинг реставрация қилинган ҳайкаллари очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар истиқлол йилларида мамлакатимизда ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш, эл суйган шоир ва адиблар хотирасини абадийлаштириш борасида қилинаётган ишларга юксак баҳо берди. Хусусан, бахшиларимиз меросини ўрганиш, тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилиши миллий маънавиятимиз ривожига хизмат қилаётир. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Шоирлар боғида атоқли халқ бахшилари ҳайкали ўрнатилиши ҳам бу жабҳадаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир. 

— Ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари ранг-баранглиги, мавзулари серқирралиги ҳамда юксак тарбиявий аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради, — дейди тадбирда иштирок этган ёш бахши Аҳрор Пардаев. — Қолаверса, уларда ўтмишимиз, қадимий урф-одатларимиз, азалий қадриятларимиз мужассам. Шу боис достону термаларимизнинг ёш авлод камолотидаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. “Шарқ тароналари” ўн биринчи халқаро мусиқа фестивали олдидан Регистон майдонига туташ сўлим боғда ўзбек бахшчилик мактабининг ушбу тўрт нафар дарғаси сиймосига ҳайкал қўйилиши маънавиятимизга бўлган юксак эҳтиром рамзидир. 

Маросимда Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларидан келган бахшилар Ислом шоир, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош, Муҳаммадқул Жомурод ўғли — Пўлкан шоир айтган достонлардан намуналар ижро этишди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Т. Жўраев сўзга чиқди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Алишер ИСРОИЛОВ (ЎзА) олган сурат.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР