XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 26 Июль 2017

Қоялар бағридаги музей

Нурота тизмаларининг Оқтовга туташ Қоратоғ бағридаги сой ҳар икки томонидаги қоялар туфайли бетакрор дара кўринишини олган. Шу боис унга Сармишсой номи берилган.

Бу манзил — юртимизнинг серсув ҳудудларидан бири. Тоғлар бағридан сизган булоқлар, жилғалар тошдан-тошга сакраганча йўл-йўлакай хушманзара боғ-роғларни яратиб, унумдор ерлар сари ошиқади. Натижада дарада ҳаво ҳарорати салқинлиги таъминланади.
Сармишсой, унга ёндош сой ва тоғларда ўрмонзорлар йўқ. Лекин табиат бу тоғу тошлар бағридан набототнинг 650 турига жой берган. Олимларнинг фикрича, уларнинг 27 хили кўп йиллик ўсимликлардир.
Дарада аждодларимиздан ёдгорлик сифатида кўҳна обидалар — тош даври макону манзиллари, қадимги мозорлар ва суғориш иншоотларининг қолдиқлари сақланиб қолган. Улар орасида қоя ёдгорликлари, яъни петроглифлар, одам, ҳайвон, қурол-яроғ, кийим-бош, уй-рўзғор ва бошқа буюмлар тасвирлари алоҳида эътиборга молик. Боиси мазкур петроглифлар энг қимматли тарихий манба сифатида тошга битилган йилнома, айни чоғда ўз даврининг ажойиб санъат асарлари ҳамдир. Улар Қуйи Зарафшонда яшаган овчиларнинг ҳаёти, эътиқоди, турмуш тарзи ва маданиятини ўрганишда бебаҳо манба ҳисобланади.
— Сармишсойда башарият эътиқод тарихининг бир неча қатлам ҳамда босқичлари жамланган, — дейди файласуф олим Нигора Сафарова. — Бундан ташқари, мазкур қоятош ёдгорликларидан ҳудудда яшаган аждодларимизнинг ов ва деҳқончилик, умуман, меҳнат билан боғлиқ маросимлари хусусида ҳам кўплаб маълумотлар олиш мумкин.
Археологларнинг фикрича, қоятош расмлари учли ашёлар воситасида зарб билан ҳамда ўткир қиррали кескичлар ёрдамида чизилган ёки тарошланган. Бу жез, темир, пўлат ёки қаттиқ тошлардан ясалган асбоблар бўлиб, айнан шу омил воҳанинг қадим ўчоқлардан бири эканлигидан далолатдир. Даранинг Жанубий қисмида жойлашган тош даври маконлари, устахона ва шахталар ҳам фикримизни тасдиқлайди. Бу ерларда илк ибтидоий одамлар чақмоқтошдан меҳнат ҳамда ов қуроллари ясашда фойдаланишган. Демак, дара аҳли 5-6 минг йил олдин ўз эҳтиёжлари учун чақмоқтошга ишлов беришни ўрганган. Ваҳолонки, ер юзасидаги қуруқ чақмоқтош қаттиқ ва мўрт келади. Шу боис аждодларимиз ер остидаги нам тортган тошларга ишлов бериб, илк шахталарга асос солишган.
— Сармишсойнинг ҳар икки томони ҳам петроглифларга бой, — деб ёзади норвегиялик тадқиқотчи, профессор Кнунг Хелслог. — Улар табиий гўзаллик билан шу қадар уйғунлашиб кетганки, бундай манзарага бирор жойда дуч келмайсиз. Яна бир жиҳати, дара жуда катта тарихий манбадир. Уни ўрганиш кўплаб жараёнларнинг ибтидосига калит вазифасини ўтайди.
Қоятошлардаги 10 мингдан зиёд тасвирлар Сармишсойни қадимда макон тутган қавм ва қабилалар хусусида ҳам маълумотлар беради. Афсуски, ҳали улар етарлича тадқиқ этилмаган. Бизга маълум бўлгани эса, дастлаб овчиликни касб тутган аждодларимиз кейинчалик, деҳқончилик,  ҳайвонларни хонакилаштиргач эса, чорвачилик билан машғул бўлган. Даранинг қулайлиги ва овчилик учун пистирмаларга бойлиги бу ерларни аҳоли муқим макон тутишига олиб келган. Бугунги кунда номигина қолган Сувбоши, Лойлиқсой, Мойбулоқ, Сармиш қишлоқлари сўзимиз далилидир.
Бироқ замонлар ўтиши билан ўз қучоғида қарийб олти минг йиллик тарихни ардоқлаётган, илк маданият, тасвирий санъат ҳамда маънавият чашмаларини асраётган дара мудраган бир маконга айланди. Нафақат тарихий бойлик, балки  воҳанинг табиатига беписанд муносабат унинг иқлими, гўзаллигини ўзгартириб юборди.
Сармишсой истиқлол йилларида давлат муҳофазасига олинди. Маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун ҳаракат харитаси тузилиб, шу асосда йўлаклар, кўприклар барпо этилди. Шунингдек, сўлим маскан бағрида болалар оромгоҳлари қурилиб, кичкинтойлар гўзал табиат қўйнида дам олиш билан бирга, аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросимиздан баҳраманд бўлмоқдалар.
— Шундай маданий мерослар борки, улар нафақат бир халқ ёки миллат, балки умуминсониятнинг бебаҳо мулкига айланган, — деб хулоса беради норвегиялик яна бир тадқиқотчи профессор Анне Софи Хичен. — Сармишсой шундай ёдгорликлар сирасига киради. Биз бу ерда ўзбекистонлик олимлар билан тадқиқотлар олиб бориб, дунё маданий меросида Сармишсойнинг ўрни борасида илмий изланишларни жамладик. Дарадаги петроглифлар каби тош тасвирлар Европада ҳам бўлган. Бироқ, афсуски, уларнинг аксарияти 100 — 150 йиллар олдин йўқ бўлиб кетган. Ўзбекистонда эса мазкур маданий хазинани асраш ва уни ўрганишга қаратилаётган эътибор таҳсинга лойиқ.  
Сармишсой бугун яна гавжум масканга айланган. Зеро, унинг очиқ музей сифатидаги нуфузини бундан-да юксалтириш борасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда изчил чора-тадбирлар олиб борилаяпти.


Темур ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган