XS.UZ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати Устувор вазифалар, истиқболли таклифлар Қоялар бағридаги музей Полвонларимиз — қитъа чемпионлари Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Самимий қутловлар Қишлоқ хўжалиги соҳасини замонавий тизимга ўтказиш — давр талаби Одамлар розилиги, юрт ободлиги Фуқароларимиз мамлакатимиздаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда Халқ қабулхоналари Солиқ маъмуриятчилигида тадбиркор манфаати устувор бўлади Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди Жаҳон чемпионатида ажойиб натижа Янги телерадиоканал — эфирда Саноатни янада ривожлантириш ва улкан бунёдкорлик ишлари истиқболлари Замонавий Ўзбекистон тараққиётида янги саҳифа Парламент ёшлар билан алоқаларни мустаҳкамламоқда Одам савдосига қарши курашиш — барчанинг вазифаси Яхшилик асло унутилмайди Нефть-газ саноатида илк кластер яратилади 123,7 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди Тарихий кошин юртимизга қайтарилди Тадбиркорликнинг самарали тармоғи Қалб қўри, меҳри ва саховати тафтидан ўнлаб истеъдодли санъаткорлар камолга етди Режасини ўзгартирмайди
  • 19 Май 2017

«Нурли мангулик»

Пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек театр санъатининг етук намояндаси — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Зикир Муҳаммаджонов хотирасига бағишланган “Нурли мангулик” китоби тақдимоти ўтказилди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари -вакиллари, санъаткорлар, ёзувчилар, шоирлар, драматурглар, ёшлар иштирок этди.

Унда сўз олган Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Азиз Қаюмов, Ўзбекистон Қаҳрамони Холиджон Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансуров ва бошқалар бугунги глобаллашув даврида ёшларни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишига кўмаклашиш долзарб вазифа эканини, бу борада театр санъати алоҳида аҳамият касб -этишини, хусусан, Зикир Муҳаммаджонов мероси ўзига хос мактаб вазифасини ўташини таъкидлашди. 

Ўзбек Миллий академик драма театри тарихига назар солсак, табиийки, уни Зикир Муҳаммаджонов санъатисиз тасаввур қилиш мушкул. У жуда кўп саҳна асарларида бош ролларни ижро этиб, ижоди, услуби ва дубляж жараёнларидаги бетакрор овози билан халқимиз қалбидан чуқур жой олган. Чунончи, Темур Малик, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро каби буюк тарихий шахсларнинг сиймоси унинг ижросида санъатимиз солномасида мангу қолди.

“Ўзбекистон” нашриётида “Ажойиб кишилар ҳаёти” туркумида чоп этилган “Нурли мангулик” (Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджонов замондошлари хотирасида) тўпламида ана шулар ҳақида сўз боради. Унда халқимизнинг севимли санъаткорини яқиндан билган, таниган инсонлар, ҳамкасблари, шогирдларининг хотиралари ўрин олган. Улуғ санъаткорнинг ижодий фаолияти, ўзига хос фазилатлари, касбига бўлган меҳр-муҳаббати, фидойилиги, устозлари ҳақидаги турфа фикрлар китобхонларни бефарқ қолдирмайди.

Тадбирда Зикир Муҳаммаджонов хотирасига бағишлаб ёзилган шеърлар ўқилди, куй-қўшиқлар ижро этилди.

Раҳимжон ШЕРҚУЛОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+