XS.UZ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати Устувор вазифалар, истиқболли таклифлар Қоялар бағридаги музей Полвонларимиз — қитъа чемпионлари Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Самимий қутловлар Қишлоқ хўжалиги соҳасини замонавий тизимга ўтказиш — давр талаби Одамлар розилиги, юрт ободлиги Фуқароларимиз мамлакатимиздаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда Халқ қабулхоналари Солиқ маъмуриятчилигида тадбиркор манфаати устувор бўлади Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди Жаҳон чемпионатида ажойиб натижа Янги телерадиоканал — эфирда Саноатни янада ривожлантириш ва улкан бунёдкорлик ишлари истиқболлари Замонавий Ўзбекистон тараққиётида янги саҳифа Парламент ёшлар билан алоқаларни мустаҳкамламоқда Одам савдосига қарши курашиш — барчанинг вазифаси Яхшилик асло унутилмайди Нефть-газ саноатида илк кластер яратилади 123,7 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди Тарихий кошин юртимизга қайтарилди Тадбиркорликнинг самарали тармоғи Қалб қўри, меҳри ва саховати тафтидан ўнлаб истеъдодли санъаткорлар камолга етди Режасини ўзгартирмайди
  • 18 Май 2017

Эл-юрт ардоғидаги шоира

Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг адабиёт соҳаси ривожига қаратаётган юксак эътибори замирида ижодкорларнинг боқий асарлар яратиши, ўзбек адабиётининг нуфузини янада оширишдек эзгу мақсадлар мужассам. Мазкур жараёнда ўз умрини ушбу масъулиятли ва шарафли вазифага бағишлаган шоир ҳамда ёзувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, -қадрлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Кеча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган маросим буни яна бир карра тасдиқлади. Тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, ёзувчи ҳамда шоирлар, адабиётшунослар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига биноан, ўзбек адабиётини ривожлантириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялар, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ишига катта ҳисса қўшгани, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Ҳалима Худойбердиева “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов Президентимиз Фармонини ўқиб эшиттирди ва давлатимизнинг юксак мукофотини Ҳ. Худойбердиевага тантанали равишда топширди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М. Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г. Маъруфова, “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири Э. Шукуров, “Саодат” журнали бош муҳаррири Ф. Жалилова, таниқли шоиралар Қ. Раҳимбоева, 

Ҳ. Ортиқбоева, адабиётшунос Қ. Йўлдошев ҳамда бошқалар юртимизда миллий -маънавиятимизнинг узвий ва муҳим қисми бўлган адабиётни ривожлантириш, шоир ҳамда ёзувчиларимизнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида сўз юритишди. Ўз навбатида, Ҳалима Худойбердиева ижодий фаолиятининг ўзига хос қирралари ҳақида фикр билдиришди.

Шоира “Саодат”, “Гулистон” журналларида, “Ёзувчи” ҳамда “Янги аср авлоди” нашриётларида фаолият юритиш билан бирга, адабиётимизга, маънавиятимизга кўплаб шогирдлар етиштириб берди.

— Шеъриятга борлиғини бағишлаган инсон ҳаётни чуқур англаб, уни янада яхши кўриб бораверади, — дейди Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Ҳ. Худойбердиева. — Умрим давомида турли синовларга дуч келдим. Лекин ижоддан тўхтаганим йўқ. Президентимиз Шавкат Мирзиёевга адабиётга, ёзувчи ва шоирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратаётган алоҳида ғамхўрлиги, камтарин меҳнатларимни юқори баҳолаб, Ватанимизнинг юксак мукофоти — “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирлагани учун чин дилдан миннатдорлик билдираман.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Отабек МИРСОАТОВ (ЎзА) олган сурат.

 

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Ибрат ва тарбия маскани «Нурли мангулик» »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+