XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 18 Май 2017

Ибрат ва тарбия маскани

Халқимиз маънавий-маърифий камолотида, ёшлар дунёқарашини ўстириш, бой меросимизни асраб-авайлаш, илмий асосда  ўрганиш, тарғиб қилиш, миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат туйғуларини шакллантиришда музейларнинг аҳамияти беқиёс.

Пойтахтимиз меҳмонлари ҳамда халқимизнинг қутлуғ қадамжоларидан бирига айланган Темурийлар тарихи Давлат музейи, Олимпия шон-шуҳрати музейи, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, Термиз археология музейи, Амир Темур номидаги Шаҳрисабз моддий маданият тарихи музейи каби масканларда Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ҳамда санъати ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар ўрин олган. Музейларда турли фанларга оид очиқ дарслар ўтказиш ҳам анъанага айланган. Хусусан, Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Болалар экспозицияси” ташкил этилган бўлиб, унда қадимги ашёларнинг ясалган нусхаларини кўриш мумкин. Геология музейида эса “Ёш геолог” тўгараги фаолияти йўлга қўйилган. Унда табиий бойликларга қизиққан мактаб ўқувчилари қатнашади. Улар музей мутасадди ходимлари томонидан мунтазам равишда табиат қўйнига олиб чиқилади ва турли минерал тошларни топиб, бир жойга жамлайдилар. Махсус мусобақа ўтказилади ҳамда иштирокчилар музей маъмурияти томонидан рағбатлантириб борилади. Булар ёшларнинг тарихимизни, қадриятларимизни, она-табиатимизни кенгроқ билишига катта туртки беради.

Темурийлар тарихи Давлат музейи залларида Ўзбекистон тарихининг “Олтин саҳифалари” деб эътироф этилган Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, санъати ҳамда маданияти музей залларидаги ноёб экспонатлар, деворлардаги маҳобатли миниатюралар ёрдамида ифодалангани эртамиз эгаларида катта қизиқиш ва таассурот уйғотмоқда. “Жаҳон хазиналаридаги темурийларга оид жавоҳирлар” номли кўргазмадан чет эл музейларида ҳамда кутубхоналарида сақланаётган, темурийлар даврига оид ноёб амалий санъат буюмлари, нодир қўлёзмаларнинг нусхалари, фотолари ҳам ўрин олган. Ушбу кўргазма ҳам томошабинларни ўзига жалб этиб келаяпти. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори томошабинларнинг музейларга ташрифини янада кенгайтирди. Гап шундаки, ҳар ҳафтанинг сешанба ҳамда жума кунлари, қолаверса, ҳар йили сентябрь ойида бўладиган “Музейлар ҳафталиги” давомида ота-оналар ўзларининг фарзандлари билан юртимиздаги музейларга бепул киришлари мумкин. 

Музейлар маънавият ва маърифат маскани ҳисобланади. Шундай экан, мактаб, маҳалла фаоллари билан боғланиб, халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг музейларга кўпроқ ташриф буюришларини таъминлаш соҳа ходимлари ҳамда мутасадди ташкилотлар олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Чунки махсус сўровномалар ўтказилганда, айрим ҳамюртларимиз музейларга умуман бормаганликлари ва ҳатто, юртимизда ана шундай музейлар борлигини билмасликлари маълум бўлди. Бундай ҳолат эса тарғибот тадбирларини кучайтиришни талаб этади. 

Очиғи, музейларимиз истиқболли режаларни амалга оширишда соҳа мутахассисларини кутмоқда. Яъни музейшунослар малакасини юксалтириш, халқаро тренинглар, семинарлар, кўргазмалар ташкил этиш, видеороликлар, мультимедиалар яратиш, шаҳар кўчаларида музейларимизни реклама қиладиган плакатларнинг ва ҳар бир музейнинг ўз бренди бўлиши, хориж музейларидаги Ўзбекистон тарихига оид миллий меросимизни юртимиз музейларида тарғиб қилиш ғоят долзарб масалалардир. Бундан ташқари, келгусида Ўзбекистон этнографияси миллий музейининг ташкил этилиши ҳам мамлакатимизга сайёҳлар оқимини янада кенгайтиришга замин яратади, деб ўйлаймиз. Сабаби, ўзбек миллий этнографияси, урф-одатлари, либослари, анъаналари доимо дунё аҳлини ўзига жалб қилиб келган. 

Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳ биринчи галда халқимизнинг тарихи, маданияти, санъати, миллий анъаналари билан қизиқади. Шундай экан, музей туризмини ривожлантириш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш, ёшларимизни тарихнинг “тирик гувоҳлари” дея ном олган экспонатлар, узоқ мозий даврларини тараннум этадиган миниатюралар, фотолар билан таништириш орқали уларда аждодлар билан фахрланиш туйғусини кучайтириш ғоят муҳим. Зеро, музейларимизда шундай замонавий, мазмундор кўргазмалар ташкил этишимиз керакки, улар фақатгина “ҳисобот” кўргазмалари эмас, балки томошабинлар ўзлари истаб ташриф буюрадиган маънавий-маърифий масканга айлансин. 

Дилафрўз ҚУРБОНОВА, 

Темурийлар тарихи 

Давлат музейи катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди, музейшунос.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган