Буюк тарих, бебаҳо мерос
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 17 Май 2017

Буюк тарих, бебаҳо мерос

“Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзуидаги халқаро илмий-маданий конгресс иштирокчилари 16 май куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди. Меҳмонлар “Самарқанд” халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази, Фанлар академияси, Бадиий академия, ЮНЕСКО ва Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур нуфузли анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Германия, Нидерландия, Япония, Ҳиндистон, Туркия, Польша, Франция, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан олимлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда экспертлар қатнашмоқда. 

Уларнинг кўҳна ва ҳамиша навқирон кентдаги дастлабки манзили Регистон майдони бўлди. Бу ерда “Шарқона гилам бозори — мустақил Ўзбекистон гиламчилигининг энг яхши намуналари” кўргазмаси ҳамда ушбу лойиҳа доирасидаги китоблар тақдимоти ташкил этилди. 

Юртимизнинг бой маданий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш, жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб этишга қаратилган тадбир хорижлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Улар каштадўзлик ҳамда гиламчиликка оид -намуналарни кўздан кечиришди, ҳунармандчиликнинг ушбу қадимий тури билан шуғулланиб келаётган мутахассислар билан мулоқотда бўлишди.

Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон ўзининг қадимий тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, қадриятлари, кўплаб тарихий-меъморлик ва маданий ёдгорликлари билан бутун дунёга донг таратганини алоҳида қайд этдилар.

— Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби тарихий-маданий объектлар дунёга машҳур, — дейди “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳасининг халқаро координатори, иқтисод фанлари доктори Андрей Зибгин (Россия). — Юртингиз маънавий қадриятлари, фан ва таълим соҳасидаги улкан ютуқлари билан инсоният тамаддунига салмоқли ҳисса қўшган. Самарқандга келган киши буни янада чуқур ҳис этади. Шаҳар жуда гўзал, ноёб меъморий обидалар кўп. Таърифга тил ожиз. Ҳар қадамда ҳайратланаяпмиз, таассуротларимиз бир олам. Хулоса шуки, аждодларингиздан қолган улкан мерос нафақат мамлакатингиз, балки хориждаги ўнлаб музейлар, илмий-тадқиқот институтлари, галереялар ва архивларда асраб-авайлаб келинаётганида улкан маъно бор.

Халқаро экспертларнинг фикрича, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси қамрови бўйича бетакрор лойиҳа ҳисобланади. Китоб-альбомларни нашрга тайёрлаш жараёнида Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган энг яхши артефактларни тўплаш ва умумлаштириш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилган. Улар орасида археология, кулоллик, металл буюмлар, нумизматика, тўқимачилик, заргарлик санъати ва тасвирий санъат буюмлари мавжуд. 

Ўзбекистонда илм-фан, санъат ва маданият жуда қадимдан шаклланган. Аждодларимиз бундан уч минг йиллар илгари ҳозирги замонавий илм-фаннинг илк пойдеворини қўйганлар ва ривожлантирганлар. Ўрта асрларда ўарбда “Нур Шарқдан таралади” деган иборанинг пайдо бўлгани ҳам бежиз эмас. Шу маънода, меҳмонларга, айниқса, Амир Темур ва темурийлар даврида ҳунармандчилик кенг ривожлангани ҳақида маълумотлар берилгани уларда катта қизиқиш уйғотди. 

1370 йили соҳибқирон Амир Темур Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлгач, бу ўлкада илм-фан янада тараққий топди. Ер юзининг тўрт томонидан илм ахтарган одамлар Самар-қандга кела бошлаганлар. Амир Темурдан кейин унинг ишларини набираси Мирзо Улуғбек давом эттирди. Мирзо Улуғбек Самарқандда расадхона ва мадрасалар барпо қилди ҳамда “Самарқанд академияси”ни яратди. Унинг даврида Самарқанд дунёнинг илм-фан марказига айланди. Бу муаззам шаҳарда юзлаб олиму уламоларнинг илм-фан ривожи учун хизмати сингган бўлса, моҳир ҳунармандлар ҳам самарали ижод қилдилар. 

Халқаро анжуман доирасида Улуғбек мадрасасида юртимиз ҳамда хорижий мутахассисларнинг “Ўзбекистон амалий санъати: турлар ва мактаблар хилмахиллиги”, “Буюк Ипак йўли — Шарқ ва ўарб ўртасидаги кўприк”, “Мовароуннаҳр китобат санъати” каби мавзуларда маърузалар қилинди. 

— Халқаро илмий-маданий конгрессда қатнашиб, Ўзбекистон заминида қанчадан-қанча улуғ алломалар ва мутафаккирлар яшаб ижод қилгани, бутун инсониятга фойдаси теккани ҳақида жуда қизиқарли маълумотларга эга бўлдик, — дейди Босфор университети профессори Лале Улуч (Туркия). — Бундай ноёб мерос билан ҳар қанча фахрланса, арзийди. Шаҳарнинг ҳар бир ёдгорлиги бетакрор. Бу ерга келганимдан, шундай буюк тарихингиз ҳақида жонли мисоллар орқали танишганимдан беҳад хурсандман. Улуғбек  мадрасасида ҳунармандлар билан суҳбатимиз ҳам завқли кечди. 

Умуман, ушбу анжуман жуда ажойиб ташкил этилган. Бу эса, ўз навбатида, иккита мақсадни қамраб олади. Аввало, халқларнинг маданияти ҳамда илм-фани билан танишиш, қолаверса, Ўзбекистоннинг тинч ва осудалиги, жадал тараққий этаётганлигини кўрсатишдан иборат. 

Хорижлик меҳмонлар қадимий анъаналар асосида Самарқанд қоғози ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлишди. Соҳибқирон Амир Темурнинг етти боғи услубида тикланган “Боғишамол” боғи билан танишув ҳамда Регистон майдонида “Ўзбекистон маданий мероси — умумбашарият хазинаси” номли мусиқий томошаси (3D мэппинг) ҳам ёрқин лаҳзаларга бой бўлди.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Янги асар тақдимоти Ибрат ва тарбия маскани »

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР