«Бойсун баҳори»
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 17 Май 2017

«Бойсун баҳори»

Бойсун туманида  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтди. 

Бойсун тамаддун бешиги, инсониятнинг илк манзилгоҳларидан бири сифатида жаҳон тарихида алоҳида ўрин тутади. Унинг пурвиқор тоғлари, зилол чашмаларию тошқин сойлари, кўм-кўк арчазорлари табиат гўзаллигига ошуфта дилларни сеҳрлаб қўяди, гўё.

Бойсун 2001 йилда ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдоналари” сифатида эътироф этилиб, 2008 йилда Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги “Сурхондарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Бойсун баҳори” фольклор  фестивали юртимиз маданий ҳаётидаги яна бир муҳим воқеликка айланди.

Унда Қорақалпоғистон Республикасининг “Шуъла”, Андижон вилоятининг “Гулруҳ”, Бухоро вилоятининг “Хўжаи жаҳон”, Жиззах вилоятининг “Гаштак”, Навоий вилоятининг “Кармана юлдузлари”, Наманган вилоятининг “Яллама-ёрим”, Фарғона вилоятининг “Қува наволари”, Хоразм вилоятининг “Авазхон”, Қашқадарё вилоятининг “Ризвонгул”, Самарқанд вилоятининг “Сарбози”, Сирдарё вилоятининг “Сайҳун йигитлари”, Сурхондарё вилоятининг  “Жайҳун”, Тошкент вилоятининг “Шош наволари”, Тошкент шаҳрининг “Дурдона” каби энг намунали фольклор жамоаларининг 200 нафардан ортиқ қатнашчилари ўз ҳудудларига хос либослар, қадимий куй-қўшиқлар асосида тайёрланган махсус дастурлари билан қатнашди. Бундан ташқари, “Бойсун”, “Шалола”, “Қуралай” фольклор-этнографик халқ ансамбллари ўз дастурлари билан санъат ихлосмандларини хушнуд этишди.

— Дунёнинг кўплаб давлатларида бўлганман, уларнинг маданиятини алоҳида ўрганганман, — дейди германиялик сайёҳ Сония Гайслер. — Ушбу тадбирда иштирок этиб, шунга амин бўлдимки, ўзбек халқи ўзининг ноёб маданий мероси, бой қадриятлари билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Ҳар бир фольклор жамоасининг турли ҳудудларга  хос либослари, ижро маҳорати, энг муҳими, тадбирда кўп минг сонли одамларнинг иштироки  ҳавас ва ҳайратимни янада оширди. Бу одамларнинг ўз миллий маданий меросига ҳурмати, жонкуярлигининг намунаси, деб ўйлайман. Туйғуларимни яшириб ўтирмай, мен ҳам гала-концерт иштирокчиларига қўшилиб рақсга тушдим. Қалбим завқу шавққа тўлди. 

Дарҳақиқат, тадбирни ўтказиш учун танланган ҳудуд фестиваль шукуҳи, қатнашчилар руҳиятига  айни мос. Чор атрофи тоғлар билан ўралган, баҳаво манзил. Зотан, бу жой иштирокчиларга Бойсун баҳорининг ўзига хос тароватини ҳис қилишга имкон беради. Кенгликларда тикилган ўтовлар, ранг-баранг ҳунармандчилик, тасвирий ва амалий -санъат  кўргазмалари, шунингдек, миллий кураш мусобақаси,  варрак сайли, театр -томошалари, бахшиларнинг терма, қўшиқлари фестиваль қатнашчиларида унутилмас -таассуротлар қолдирди.

— Бизнинг “Шуъла” фольклор-этнографик халқ ансамблимиз мазкур фестивалга катта тайёргарлик билан келди, — дейди мазкур жамоа аъзоси Гулсара Жўллибекова. — -“Бойсун баҳори” фестивали ҳар бир иштирокчи қалбига баҳорий илиқлик олиб кириб, санъатнинг бор жозибасини тўла намоён этди. Томошабинлар куй-қўшиқ ва либосларимизга катта қизиқиш билдиргани, айниқса, бизни жуда қувонтирди. 

“Бойсун баҳори” фольклор фестивали доирасида илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Фанлар академияси таркибидаги илмий-тадқиқот муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Термиз ҳамда Қарши давлат университетлари профессор, олимлари қатнашди. 

Икки кун давом этган фестивалда миллий халқ ўйинлари ва анъанавий майдон -томошалари санъати намояндаларининг чиқишларига кенг ўрин берилди. Ўз навбатида, янгидан-янги истеъдодлар кашф этилди. Якунда энг яхши иштирокчиларга тадбир ташкилотчиларининг махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Илҳом РАҲМАТОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР