XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 16 Май 2017

Ўзбекистон маданий мероси — жаҳон ҳамжамияти эътиборида

Улуғ аждодларимиз ақлу заковати улар тайёрлаган буюмлар, ҳунармандчилик, бунёдкорлик, каштадўзлик, китобат санъатида ҳам яққол намоён бўлган. Халқимизнинг бундай бой тарихий-маданий мероси асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётганлиги эса барчамизда чексиз ғурур уйғотади. Бинобарин, ушбу анъана ҳозирги пайтда ҳам алоҳида эъзозланмоқда.

Бу ҳақда кеча пойтахтимизда иш бошлаган “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзуидаги халқаро илмий-маданий конгресснинг очилиш маросимида ҳам алоҳида таъкидланди. 

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг маданий меросини янада кенгроқ тарғиб этиш ва асраб-авайлаш мақсадида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази, Фанлар академияси, Бадиий академия, ЮНЕСКО ва Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур конгресс Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросига -қаратилгани билан ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Зеро, ана шу ҳужжатда халқимизнинг бой ўтмиши, маданий меросини чуқур ўрганиш ва асраб-авайлаш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ҳамда элатлар, диний конфессиялар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. 

Шарқшунослик, археология, тарих, нумизматика, тўқимачилик, кулоллик соҳаларига ихтисослашган 120 дан ортиқ хорижий ва 100 дан зиёд маҳаллий экспертлар орасида Россия, Канада, Италия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Миср, Жанубий Корея, Бельгия, Голландия, Франция, Германия, Чехия, АҚШ, Хитой, Туркия, Греция, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан келган илм-фан вакиллари — машҳур олимлар, музейлар ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари бор.

Икки кунга мўлжалланган илмий анжуманнинг илк кунида республикамиз ҳудуди ҳамда жаҳоннинг турли давлатлари музейларида сақланаётган моддий ва бадиий маданиятнинг нодир объектларига бағишланган маърузалар тингланди. 

Тадбирда “Дунё тўпламларида Ўзбекистоннинг маданий мероси” эксклюзив маданий-маърифий медиа-лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Бунда “Ўзбекистоннинг маданий мероси” туркумида уч тилда нашр этилган китоб-альбомларнинг дастлабки беш жилди — “Шарқ давлат музейи тўплами” (Москва), “Россия этнография музейи тўплами” (Санкт-Петербург), “Третьяков давлат галереяси тўплами” (Москва), “Ўзбекистон гиламлари ва кашталари дунё тўпламларида” (Россия, АҚШ, Канада, Австралия), шунингдек, “Алишер Навоий асарлари Россия миллий кутубхонаси тўпламларида” (Санкт-Петербург) каби -китоблар намойиш этилди.

Бундан ташқари, нашрга тайёрланаётган 6 та жилд — “Ўзбекистоннинг мусиқий мероси”, “Давлат Эрмитажи тўплами”, “Давлат тарих музейи тўплами”, “Шарқ қўлёзмалари институти тўплами”, “Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрлар оша сақланган анъаналар” ва “Германия музейлари тўпламлари” хусусида ҳам фикр алмашилди. Ушбу китобларни нашрга тайёрлашда таниқли олимлар, санъатшунослар, мусиқашунос ва шарқшуносларнинг хизмати беқиёс. 

Шунингдек, халқаро анжуманда чет эллик профессорлар, тарих, санъатшунослик фанлари докторлари, санъат соҳасидаги етакчи экспертлар Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига бағишланган маърузалари билан қатнашади. 

— Дунё тажрибасидан яхши маълумки, — дейди халқаро анжуман иштирокчиси, Чехиянинг Классик археология институти халқаро экспедицияси раҳбари Ладислав Станчо, — сайёҳлик кўпгина давлатлар учун нафақат муҳим даромад манбаи, балки иқтисодиётни юксалтирувчи куч ҳисобланади. Мамлакатингиз бу борада катта имкониятларга эга. Халқингизнинг бой тариxий ва маданий мероси сайёҳларни ўзига кўпроқ жалб этиши табиий. Шу маънода, ушбу конгресснинг аҳамияти бениҳоя катта. Чунки бунда биз юртингиздаги энг машҳур обидалар билан танишиб, таассуротларимизни бойитамиз, ўз юртимизга бориб, кўрган-кечирганларимиз ҳақида юртдошларимизга ҳикоя қилиб берамиз.  

Анжуман иштирокчилари бугун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига ташриф буюришади. Улар учун Регистон майдонида ноёб мусиқий ҳавола — “Ўзбекистон маданий мероси — бутун инсоният бойлиги” 3D мэпинги томошаси, Мирзо Улуғбек мадрасасида ўзбек гиламдўзлари ва каштачилари кўргазмаси ҳамда “Ўзбекистон гиламлари ва сўзаналари дунё тўпламларида” альбоми тақдим этилади. Қолаверса, “Боғишамол” мажмуида “Ўзбекистоннинг мусиқий мероси” китоб-альбоми тақдимоти ҳам ўтказилади. 

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган