XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 16 Май 2017

Янги гузар фойдаланишга топширилди

Андижон туманидаги Храбек қишлоғида янги гузар барпо этилди. 

Тадбиркор Шуҳратбек Мамадаев раҳбарлигидаги “Гулистон умид бўстони” масъулияти чекланган жамияти жамоаси томонидан замонавий ва қулай гузар биноси қуриб битказилди. Ушбу маскандан тантаналар саройи, ошхона, савдо дўкони ва бир нечта маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жой олган.

— Мазкур истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда банк томонидан ажратилган 300 миллион сўмлик кредит маблағидан самарали фойдаландик, — дейди Ш. Мамадаев. — Мажмуани барпо этишда аҳоли эҳтиёжи ҳамда талабини инобатга олдик.

Гулистон маҳалласидаги ушбу бунёдкорлик туфайли 16 нафар ёш доимий иш жойига эга бўлди. Тез орада бу ерда тикувчилик цехи фаолият бошлайди. Натижада 15 та қўшимча иш ўрни яратилади. 

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган