XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 12 Май 2017

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари

10 май куни Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди. Ушбу маданий тадбир қўшни мамлакатнинг турли шаҳарларини қамраб олмоқда.

Тожикистон Кинематографлар уюшмасининг Киночилар уйида “Ота” фильми ҳамда Садриддин Айний номидаги Давлат опера ва балет академик театрида “Замонавий Ўзбекистон” фото кўргазмаси намойиши, шунингдек, мамлакат ҳудудлари аҳолиси учун ранг-баранг мусиқий тадбирлар Ўзбекистон маданияти кунларининг дастуридан жой олган. 

Ижодий учрашувлар ўтказиш, икки томонлама маданий муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун 50 нафар санъат аҳлидан иборат Ўзбекистон делегацияси Тожикистонга келди.

Ўзбекистон маданияти кунлари маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. “Avesta”, “ASIA-Plus” ва “Ховар” ахборот агентликлари веб-саҳифаларида ушбу маданий воқеага бағишланган қатор хабар-мақолалар эълон қилинмоқда. 

Уларда хабар берилганидек, мазкур тадбирга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистон маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода икки қардош халқ ҳамиша ўзаро маданий алоқаларни қўллаб-қувватлаб келганини қайд этди. “Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг муҳимлиги шундаки, икки мамлакат маданий қатламлари ўртасида янада яқин ҳамкорлик учун кенг йўл очилмоқда”, деди у. 

Тожикистон оммавий ахборот воситаларида маълум қилинишича, тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбари, мамлакатимиз маданият вазирининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов билан музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувлар якунлари ҳақида гапирар экан, Тожикистон Маданият вазирлиги раҳбари шундай баёнот берди: “Биз имкони бўлган барча йўналишда, илм-фан ва маданият соҳаларида, ҳатто театрлар ҳамда маданият саройлари ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга қарор қилдик”.

Маҳаллий ахборот агентликларининг хабар беришича, Ўзбекистон маданияти кунларининг расмий ёпилиш маросими бугун Садриддин Айний номидаги Давлат опера ва балет академик театрида бўлиб ўтади. 

«Жаҳон» АА.

 Душанбе

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган