XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 10 Май 2017

Дўстлик ва санъат кечаси

Сеул шаҳридаги “Lotte Concert Hall” концерт залида Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда икки мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, ижодий ҳамда жамоат ташкилотлари, маданий марказлари вакиллари, санъат ихлосмандлари қатнашди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари ўзаро ишонч ҳамда ҳурмат, дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган. Икки давлат ўртасидаги алоқалар 2006 йилда имзоланган Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларация, 2014 йилда қабул қилинган Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация асосида тараққий этмоқда.

Маданият ҳамда санъат ҳамиша халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келган. Жанубий Кореяда Ўзбекистон ижодкорларининг кўргазмалари, концертлари санъат ихлосмандлари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинаётгани, Ўзбекистонда Жанубий Корея киноси кунлари, мазкур мамлакат мусаввирлари ижодига бағишланган бадиий кўргазмалар, турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилаётгани икки мамлакат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётир. Жанубий кореялик санъаткорлар “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида мунтазам қатнашиб келаяпти.

Маданий тадбирда баҳор, дўстлик, тинчлик, ибратли анъана ва қадриятларни улуғловчи куй-қўшиқлар ўзбек ҳамда корейс тилларида янгради, жозибали рақслар ижро этилди. Икки халқнинг мумтоз наволари ва рақслари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги салоҳияти, кўп асрлик қадимий ҳамда бетакрор шаҳарларимизнинг бой тарихий ва маданий мероси, юртимизнинг фусункор табиати ҳақида ҳикоя қилувчи фильм намойиш этилди. Ўзбекистон тарихи ҳамда маданияти акс этган фотокўргазма ташкил қилинди.

Нодира МАНЗУРОВА,

ЎзА мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган