XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 10 Май 2017

Яхшиликнинг мукофоти — яхшилик

Халқимиз хотира туйғусини азиз деб билган, инсон қадрини ҳамма нарсадан баланд тутган. Бу йилги байрам “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият” шиорлари остида ўтиши белгилангани замирида ҳам ана шу ҳақиқат мужассам.

Президентимизнинг жорий йил 4 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар бир уруш қатнашчиси ҳамда фронт орти меҳнат фахрийсига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига чин маънода эъзоз кўрсатилаяпти. Уларнинг яшаш жойларига моддий, маънавий ҳамда бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш мақсадида вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисмлар раҳбарларининг ташрифи уюштирилаяпти. Айниқса, ёлғиз, кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг тураржойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда ўз уй-жойига эга бўлмаганларга тураржой ажратиш кўзда тутилгани мамлакатимизда инсонпарварлик юксак даражага кўтарилгани исботидир.

Фақат бугина эмас. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида белгиланган вазифаларга мувофиқ, ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ҳар қандай турдаги автомашиналарни бир марталик навбатсиз олиш имконияти яратилгани Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари учун яна бир қулай имконият бўлди. Бундай халқпарварлик, бундай ғамхўрлик кекса отахонлар кўнглини обод қилаётир.

Яқинда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги Қатортол қишлоғида яшовчи, табаррук 93 ёшни қаршилаган Эргашбой ота Ҳайитматов хонадонида ана шундай қувончли воқеанинг гувоҳига айландик. Янги “Damas” автомашинаси Эргашбой ота ҳовлисига ярашиб турар, муҳими, бутун оила шодон кайфиятда эди.

— Сертификат асосида эрталаб тўловни амалга оширгандик, — дейди отахон. — Тушдан кейин автомобилни келтириб беришди. Набираларим билан Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирга мана шу “Damas”да бордик. Тўғриси, урушдан эсон-омон қайтаман, пиру бадавлат бўлиб, шундай эзгу кунларни кўраман, деб сира ўйламагандим. Энди эса ҳар бир кунимиз учун шукроналар айтаяпмиз.

Хотира ҳамда қадр туйғуси ўтмиш ва бугун ўртасидаги ўзига хос кўприкдир. Бу туйғу тафаккурни чархлайди, инсонни руҳан улғайишга, маънан юксалишга чорлайверади.

Абдуғани СУЛАЙМОНОВ.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Ватан муқаддасдир Дўстлик ва санъат кечаси »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган