XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги

ХОРИЖДА

Ўзбекистонда Президент сайлови яқинлашгани сари сайлов тизимини такомиллаштириш бўйича мамлакатимиз қўлга киритган муваффақиятлар хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий ва эксперт доиралари вакиллари ўртасида кенг муҳокама этилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Ўзбекистонда партиялар ўртасидаги рақобат ва фикрлар хилма-хиллиги ҳақидаги маълумот ташкилотнинг барча 6 тилида (инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз) БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.
Унда қайд этилганидек, мамлакатимизда мустақиллик йиллари давомида ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти изчил шаклланмоқда. Бунда замонавий демократиянинг асоси ҳисобланадиган очиқ ҳамда эркин сайловларни ташкил этиш ва мунтазам ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш улкан аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловига кўп сонли халқаро кузатувчилар келиши кутилмоқда. Уларнинг иштироки ҳам сайлов жараёнлари очиқлиги ва шаффофлигини тасдиқлайди. Айни чоғда хорижий экспертларнинг мазкур муҳим сиёсий тадбирнинг тайёргарлик босқичи юзасидан билдираётган фикр-мулоҳазалари дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотаяпти.

Буюк Британиянинг нуфузли “The Financial Times” газетасида мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши ҳамда уни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳасига жорий этиш мавзуига бағишланган “Ўзбекистон: электрон ҳукумат ишончли демократиянинг чуқурлашуви ҳамда давлатнинг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади” сарлавҳали мақола чоп этилди.

18-19 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари -кенгашининг 43-сессияси Европа матбуотида кенг ёритилди.

Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси томонидан “Корея — Ўзбекистон” дўстлик ассоциацияси билан ҳамкорликда шу йилнинг 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган тақдимот маросими ўтказилди. Унда Жанубий Кореянинг сиёсий, академик ва ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонасида мамлакатимизнинг замонавий ривожланишига бағишланган брифинг ўтказилди. Жон Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё-Кавказ институти билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Американинг расмий, эксперт, академик ва ишбилармон доиралари вакиллари ҳозир бўлди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев асосий маъруза билан қатнашди.

Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонасида Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши мавзуига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда Буюк Британиянинг ижтимоий-сиёсий ва эксперт доиралари вакиллари қатнашди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг раислиги Ўзбекистонга ўтгани ҳамда мамлакатимиз Президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев томонидан ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар хорижий давлатларнинг эксперт-таҳлил доираларида кенг муҳокама қилинмоқда.

2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси хорижий давлатларнинг эксперт-таҳлил, ишбилармон доиралари ва оммавий ахборот воситалари вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Тошкентда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Болгариянинг “Another Point Adviser Co. Ltd” компанияси билан ушбу мамлакатда ўз ваколатхонасини очиш тўғрисида шартнома имзолади.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган