XS.UZ
Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда

ХОРИЖДА

Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг “Буюк осий Шайх Санъон ворислари” (Heirs to the Great Sinner Sheikh San’on) китоби Буюк Британияда инглиз тилида нашр этилди ва Евроосиё ижодий гильдияси муассислигидаги “Open Eurasian Literature Festival & Book Forum” V Халқаро адабиёт фестивали доирасида унинг тақдимоти ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, бу замонавий ўзбек ёзувчилари китобининг Лондонда илк бор чоп этилишидир.

“Евроньюс” телеканали мамлакатимизнинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган туркум лавҳаларнинг навбатдагисини эфирга узатишни бошлади.

АҚШнинг Нью-Йорк штатида темир йўл ҳодисаси рўй берди.

Маҳаллий телеканаллар тарқатган хабарга кўра, “Лонг-Айленд” линияси бўйлаб ҳаракатланаётган поезд “Атлантик Терминал” станцияси ҳудудига катта тезликда кириб келган ва натижада белгиланган жойда тўхтай олмай, тўсиққа бориб урилган. Зарба таъсиридан поезд рельсдан чиқиб кетган. Воқеа чоршанба куни эрта тонгда, яъни йўловчилар қатнови тиғиз пайтда содир бўлган. Ўшанда поездда қарийб 600 киши бор эди. Юздан зиёд одамлар жароҳатланган, қурбонлар йўқ. Жабрланганларга станциянинг ўзидаёқ тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса сабаблари ўрганилаяпти.

Ўзбекистоннинг бой маданий салоҳиятини намоён этди

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи жаҳон жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бунга хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий ва эксперт-таҳлилий доиралари вакилларининг фикр-мулоҳазалари ҳам мисол бўла олади.

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) маълумотларига кўра, якунланган йилда жаҳон бўйича авиаташувчилар хизматидан 3,7 миллиард киши фойдаланган.

“RAI-3” Италия телеканалининг машҳур “Килиманжаро этагида” дастурида Буюк Ипак йўли тарихига бағишланган туркум доирасида тайёрланган Ўзбекистон ҳақидаги 20 дақиқалик кўрсатув эфирга узатилди.

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонасида Америка Қўшма Штатлари ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги биринчи маслаҳатлашув мулоқоти ҳамда Ўзбекистоннинг ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги мавзуига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Шу йилнинг учинчи чорагида АҚШда ялпи ички маҳсулот ҳажми 3,5 фоиз ўсди. Мамлакат савдо вазирлиги эълон қилган расмий маълумотда келтирилишича, бу сўнгги икки йил давомидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош Ассамблея 71-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари ҳақидаги маълумот БМТнинг олти расмий тилида тарқатилди.

Дунё автобозоридаги жараёнларни таҳлил этиб борадиган “ЖАТО Динамикс” компанияси жорий йилнинг ноябрь ойи якуни бўйича Европада энг кўп сотилган машина русумлари ҳақида ҳисоботини эълон қилди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган