XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари Фаровон ҳаёт завқи Фахрийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди Олий таълим тизими замонавий ёндашувлар асосида ривожланади Умидбахш мулоқотлар, амалий лойиҳалар Илғор технологиялар, инновацион дастурлар электрон тижорат равнақида муҳим аҳамият касб этмоқда Ижтимоий йўналтирилган профессионал фаолият «Баҳор нафаси» 2017 — 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард ақш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар 2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида
  • 15 Апрель 2017

Фавворадан мўмай даромад

 

Ўтган йили Италиянинг Рим шаҳридаги машҳур Треви фавворасига сайёҳлар томонидан жами 1,4 миллион еврога тенг танга пуллар ташланган. Бу ҳақда “Таймс” нашри хабар тарқатди.

Туристларнинг айнан ушбу фаввора олдига ташриф буюришининг қизиқ сабаби бор. Айтишларича, унга орқа билан туриб, танга ташлаган одам Римга, албатта, яна қайтиб келаркан. Бу ривоятга кўпчилик ишонади ва айни шу жиҳат ҳар йили мўмай маблағ тўпланишига хизмат қилмоқда. Йиғилган пуллар эса хайрия мақсадида сарфланади.

Треви фаввораси қадимий иншоот бўлиб, 1732 — 1762 йилларда қуриб битказилган.

 

 

Қимматбаҳо мева

Японияда тез-тез ноанъанавий кимошди савдолари ўтказиб турилади.

Мамлакат жанубидаги Миядзаки шаҳрида ташкил қилинган ана шундай аукционлардан навбатдагисида бир жуфт манго 400 минг иена (қарийб 3,7 минг АҚШ доллари)га сотилди. Таъкидланишича, бундай савдоларга фақат маҳаллий навга оид, таркибида шакар миқдори 15 фоиздан кўп бўлган, вазни эса 350 грамм атрофидаги манголар қўйилади. Пулланган бир жуфт меванинг умумий оғирлиги бир килограммдан ошиқ эди. Уларни Фукуока шаҳридаги универмаглардан бирининг хўжайини реклама мақсадида фойдаланиш учун харид қилган.

 

 

Йўл-транспорт ҳодисаси

Мексика Fарбида, Мичоакан ва Герреро штатлари чегарасидаги трассада мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. 

“Евроньюс” телеканали хабарига кўра, туристик автобус бензин ташувчи машина билан тўқнашиб кетган. Оқибатда ёнғин келиб чиққан ва 24 нафар одам ҳаётдан кўз юмган, тўққиз киши жароҳатланган. Ҳозирча воқеа сабаби аниқ эмас. Фақат жабрланганлардан айримлари юк машинаси автобуснинг орқа қисмига урилганини айтишган. Мутахассислар вазиятга ойдинлик киритишмоқда.

 

 

Йил автомобили аниқланди

Нью-Йоркда автомобилларнинг анъанавий кўргазмаси очилишидан аввал “Бутунжаҳон йил автомобили” танлови якунлари эълон қилинди.

Унга кўра, Буюк Британиянинг “Jaguar Cars” компанияси маҳсулоти — “Jaguar F-Pace” русумидаги машина биринчи ўринни эгаллади. Бу борада у Германиянинг “Audi Q5” ҳамда “Volkswagen Tiguan” моделларини ортда қолдирди.

2016 йилги танловда Япониянинг “Mazda MX-5” русумли автомобили ғолиб, деб топилган эди.

 

 

Математикани қачон ўрганган маъқул?

Лондон университети олимлари математика билан шуғулланиш учун куннинг энг мақбул пайтини аниқлашди.

Уларнинг фикрича, ушбу фанга оид масалаларни тушгача бўлган вақтда ечиш фойдалидир. Куннинг иккинчи ярмида эса тарихни ўрганиш самара беради. Европалик олимлар Болгариядаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини тўққиз йил давомида кузатганларидан сўнг ана шундай хулосага келишди. Дарс жадвалида математика куннинг биринчи ярмига, тарих эса иккинчи ярмига қўйилган даврларда болалар нисбатан яхши баҳо олишган. Мутахассислар таълим муассасаларига мана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратишни тавсия этишган.

 

Хориж матбуоти хабарлари асосида тайёрланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган