XS.UZ
Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
  • 14 Апрель 2017

Францияда ўзбек рассомининг кўргазмаси

Рюэй-Мальмезон шаҳрида ўзбек миниатюрачи рассоми Давлат Тошев асарларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбир мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси томонидан мазкур шаҳар мэрияси ва Бухоро шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Рюэй-Мальмезон шаҳри маъмурияти, маҳаллий органлар депутатлари, Франциянинг ишбилармон, маданий ва ижтимоий доиралари, ОАВ вакиллари ҳамда Бухоро шаҳри делегацияси қатнашди.

Тадбир чоғида мамлакатимизда амалга оширилган демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сармоявий ва иқтисодий муҳитни такомиллаштириш, маданий меросни оммалаштириш борасидаги ишлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги алоқаларнинг янада самарали ривожланишига мустаҳкам асос яратиши таъкидланди.

Маълумки, Бухоро ва Рюэй-Мальмезон шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари 1999 йилнинг январь ойида ўрнатилган ҳамда ҳозирги кунгача фаол ривожланиб келмоқда. Хусусан, йўлга қўйилган мунтазам делегациялар алмашинуви, ўтказиб келинаётган маданий тадбирлар, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Францияликлар Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган ва ўзининг бой тарихи, маданияти ҳамда Ўрта асрлар Шарқ меъморчилигининг дурдоналари билан машҳур Ўзбекистонга катта қизиқиш билан қарашади. Ўтган йиллар давомида Рюэй-Мальмезон шаҳрининг юзлаб аҳолиси мамлакатимизда бўлиб, Бухоронинг диққатга сазовор масканлари ва меҳмондўст халқи билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

“XXI аср ўзбек миниатюра санъати” мавзуидаги мазкур кўргазма Франция жамоатчилигининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини яна бир бор намойиш этди ва уларни мамлакатимизга таклиф қилишнинг ўзига хос кўриниши бўлди.

Тадбирда “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири айрим иштирокчиларнинг таассурот ҳамда мулоҳазалари билан қизиқди.

 

Филипп ТРОТАН, Рюэй-Мальмезон шаҳри мэрининг халқаро муносабатлар, шериклик алоқалари ва сайёҳлик масалалари бўйича -ўринбосари:

— Рюэй-Мальмезон шаҳри мэрияси Давлат Тошевнинг кўргазмаси ўтказилишидан ва Бухоро шаҳри делегациясини кутиб олишдан жуда мамнун. Ушбу тадбир иккала шаҳар ҳамда халқларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстона алоқаларнинг рамзини ифодалайди. Биз кўргазма ва ўзбекистонлик меҳмонларнинг ташрифи самимий муносабатларимизни янада яқинлаштиради, деб ҳисоблаймиз.

Миниатюрачи рассом Д. Тошевнинг фавқулодда истеъдод эгаси эканини алоҳида таъкидлашни истардим. Кўргазманинг ташкил этилиши Рюэй-Мальмезон шаҳри ҳамда Парижнинг Иль-де-Франс минтақаси аҳолиси учун ўзбек миниатюра мактаби вакилининг бебаҳо суратлари, мамлакатингизнинг бой маданияти ва сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишиш имконини яратди.

 

Жан-Клод РИШАР, Франциянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси:

— Бугун бетакрор Бухоро шаҳри вакиллари билан учрашиш менга улкан мамнуният бағишлади. Рюэй-Мальмезондаги Д. Тошев мўйқаламига мансуб кўргазма Ўзбекистоннинг ноёб миниатюра санъати намунасидир.

Бундан 18 йил муқаддам иккала шаҳар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш масалаларининг бошида туриш менга насиб этганидан жуда хурсандман. Бу жараёнда шаҳримизнинг ўша пайтдаги мэри Жак Баумелнинг хизматлари катта бўлган. Бухоро ва Рюэй-Мальмезон Ўзбекистон ҳамда Франциянинг биродарлашув алоқалари ўрнатилган илк шаҳарлари бўлди. Ушбу муносабатлар янада фаолроқ ривожланишини ва Франциянинг бошқа шаҳарлари учун намуна бўлиб хизмат қилишини истардим.

Мазкур ажойиб кўргазма икки мамлакат муносабатларида фойдали ҳамда ўзаро манфаатли аҳамият касб этади. Давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик дўст икки халқ фаровонлиги йўлида янада муваффақиятли ривожланишини дилдан хоҳлаймиз.

«Жаҳон» АА.

Париж

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+