XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 06 Апрель 2017

Ишсизлик даражаси пасайди

Жорий йилнинг февраль ойида евроҳудудга кирувчи 19 давлатда меҳнат билан банд бўлмаганлар сони январдагига нисбатан 140 мингтага камайди.

Натижада ишсизлик даражаси 9,5 фоизгача пасайди. Бу 2009 йилнинг май ойидан буён қайд этилган энг минимал кўрсаткичдир, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.

Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакатда эса ишсизлик ҳолати 8 фоизни ташкил қилмоқда. Мазкур жабҳада энг яхши кўрсаткичга эга давлатлар орасида Чехия (3,4 фоиз) ва Германия (3,9 фоиз) алоҳида келтириб ўтилган. Греция (23,1 фоиз) ҳамда Испания (18 фоиз)да эса, аксинча, вазият ҳамон мураккаблигича қолмоқда.

 

Савдода рекорд кўрсаткич

АҚШнинг “Tesla Motors” компанияси 2017 йилнинг дастлабки чорагида дунё бўйича рекорд даражада электр автомобиллар сотишга эришди.

“Уолл-стрит-жорнал” нашрида ёзилишича, уч ой давомида жами 25 мингта “Model S” ва “Model X”  русумларидаги машина харидорларга етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 69 фоиз кўпдир. 

“Tesla Motors” биринчи ярим йилликда 50 мингта электромобиль сотишни кўзлаяпти.

 

Парвоз учун мақбул пайт

“CheapAir.com” сайти жорий йилнинг қайси кунида энг арзон авиарейслар бўлиши тўғрисида тадқиқот ўтказиб, хулосаларини омма эътиборига ҳавола қилди.

Ўрганишлар якунида 2017 йилнинг 6 июни ҳаво хизмати транспортларидан фойдаланиш учун моддий жиҳатдан мақбул сана, деб топилди. 9 июль эса, аксинча, чипталар нархи нисбатан қиммат бўлади. Сервис хизмати мутахассислари кимда-ким айнан ушбу ойда қаергадир самолётда бориши шарт бўлса, демак, учишни 3, 4 ёки 5 июль кунларига режалаштиргани маъқул, деган тавсияни билдиришаяпти. Ойлар бўйича алоҳида олиб қаралганда, масалан, августнинг 22, сентябрнинг 12-санасида энг арзон авиақатновлар мавжуд.      

Таъкидланишича, кузнинг илк ойида авиачипталарнинг ўртача баҳоси 7 фоиз пасаяди. Саёҳат учун энг қиммат ой, бу — декабрь.

 

Ғорда балиқ топилди

Европада илк бор сувости ғорларида яшовчи балиқ топилди. Мутахассислар уни Германия жанубида аниқлашган.

Констанц университети олимларининг билдиришича, балиқнинг ҳажми 8,5 сантиметрга тенг бўлиб, кўзлари сув юзасига яқин ҳудудларда учрайдиганлариникига нисбатан кичкина, узун мўйловлари бор, бурун тешиклари эса йирик.

Ғор балиқларининг қарийб 200 тури мавжуд. Аммо шу вақтгача “кўҳна қитъа”да кўзга ташланмаган. 

Маълумот сифатида айтиш жоизки, 2015 йилдан буён балиқнинг бешта янги тури аниқланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган